Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Bugun "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK tomonidan 5/5 dahasi 44-uy hududidagi d-276 mm oʻlchamli issiqlik tarmoqlari quvurlari payvandlash ishlari amalga oshirildi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#issiqlik_energiyasi

"ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK tomonidan joylarda kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik olib borilmoqda.

Xususan, "Bunyodkor" " koʻchasi TK 1/16 issiqlik kamerasidagi d-250 mm o'lchamli ochib-yopish moslamasini ishlari amalga oshirildi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#kuz_qish_mavsumi

"ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK tomonidan 6/4 dahasida joylashgan "6/4" nasos stansiyasida joriy ta'mirlash ishlari amalga oshirilmoqda.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
«БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ» ТАЙИНЛАНИШ ВА РАД БЎЛИШИ САБАБЛАРИ

«Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2021 йил 21 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг №654-сон қарори билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реeстири» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалар учун нафақа моддий ёрдам таъминлаш ва тўлаш тартиби тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

🟢Болалар нафақаси ва моддий ёрдам аризалар кимларга тайинланади?

▫️Бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналар;
▫️Уйининг Кадастр ҳужжатида кўрсатилган томорқа эр майдонида ишлаётганлар;
▫️16 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг оналари (онаси бўлмаган ҳолда, отасига), оила аъзоси ҳисобланган, гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганлар;
▫️Чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётганлар;
▫️Туман бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу марказ томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ишсиз ҳисобланмайди).

🔴Болалар нафақаси ва моддий ёрда рад этилиш сабаблари қандай?

▪️Ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомда белгиланган 498557,00 сўмдан мезондан ошганда;
▪️Оилада, расман даромади йўқ, охирги 6 ой давомида меҳнат органларига мурожаат қилмаган, ҳисобда турмаган ва ўзини ўзи банд қилмаган ҳамда жамоат ишлари билан шуғулланмаган аъзо мавжудлиги сабабли рад этилди;
▪️Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реeстрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
▪️Ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
♦️Ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган энгил автотранспорт воситаси;
♦️ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
♦️жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган энгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси бўлган ҳолларда рад этилади.
▪️Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб варақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда рад этилади.

Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси Ангрен шахар булими
Тел: +99895 026 40 41
#сайёр_қабул
#1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Қорабоғ" маҳалласида сайёр қабул ўтказилаяпти.