Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Сессияда Ангрен шаҳар ҳокими бошчилигида “Ангрен деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида кийим-кечак савдо расталарини ташкил этиш ва "Навоий", " Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни деҳқон бозори ҳудудидаги расталарга жойлаштириш бўйича амалга оширган ишлар тўғрисида
Ангрен шаҳар ҳокими маълумот берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Сессия ишида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022 йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шаҳардаги 46 та махалла фуқаролар йиғини кесимида шакллантирилган реестр асосида бахолаш натижаларини тасдиқлаш ҳамда 2023 йил “Обод маҳалла” дастурига киритиш учун таклиф этилаётган маҳаллаларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш ҳамда ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласида олиб борилаётган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Эркабаевнинг ҳисоботи тингланди.

Масала юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг "Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия" раиси Аброр Назиров
ҳам сўзга чиқди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил учинчи чорагига шаклланиши кутилаётган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағ ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги ПҚ-5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги KQ-213-IV -сонли қарорига асосан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларнинг иккинчи мавсуми бошланганлигини аҳолига маълум қилиш, шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил учинчи чорагига шаклланиши кутилаётган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида шаҳар Молия бўлими мудири Анвар Джаббаров ҳисобот берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7