Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган маънавий-маърифий масалалари бўйича раҳбар ўринбосарлари шаҳар ҳокими томонидан ташаккурномалар берилди.
Маълумки, ҳозирги кунда келажагимиз эгаларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга оид кенг кўламли ислоҳотлар самарасини кўрсатмоқда
Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг Қарори билан таъсис этилган маҳалла ёшлар етакчилари давлат сиёсатини изчил амалга оширишда бор билим ва кучини сарфламоқдалар.
Ангрен шаҳрида шундай фаол ёшлардан 4 нафари, хусусан, “Истиқбол” МФЙ ёшлар етакчиси Санжарбек Кўчеров, “Дўстлик” МФЙ ёшлар етакчиси Бекмурод Гўрўғлиев, “8 Март” МФЙ ёшлар етакчиси Шаҳзод Мирмусаев, “Зарбулоқ” МФЙ ёшлар етакчиси Соҳибжон Тангировларнинг ота-оналарига Тошкент вилояти ҳокимининг ташаккурномасини шаҳар ҳокими ўринбосари Салим Анарбоев, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Азизбек Парпиевлар ўз эгаларига етказдилар.
Ушбу эътибор, эътирофдан ёшлар етакчилари ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам мамнун бўлдилар ва билдирилган ишончни масъулият ва ташаббускорлик билан оқлашга, ота-оналар эса фарзандларини янада қўллашларини ва вилоят ҳокимига самимий миннатдорлик билдиришди
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

#мулоҳаза
Ангрен шаҳрида "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида ҳар куни эрталабдан то оқшомгача ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.
Таҳсинга лойиқ жиҳати, ҳамма соҳа ўз ишини билиб қилаяпти.
Ачинарлиси, ушбу жараёнда маънавият йўналишининг иштироки мутлақо сезилмаяпти.
Мазкур ҳудудда ташқи реклама тўғрисида ҳуқуқий тарғибот, маънавият, реклама ва эълонларни тарқатишда Давлат тилига қаратилган меъёрлар юзасидан ҳам тушунтиришлар олиб борилса, маънавият зиёси ёғдирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

#оббо
Ажабланишга ҳожат йўқ. Шаҳар ҳокимлиги биносига яқин атрофдаги ҳолатни ҳар куни кўриб чарчадик.
Ниҳоят, биз ҳам ушбу "манзара"ни реклама қилгимиз келди. Зора у бу ким кўриб, ўз"реакцияси"ни билдирар деган мақсадда.
Ҳа айтгандай, бас қилайлик, дарахтларга озор беришни...

#ажабо
"Ўзбекистон Мустақиллиги", "Навоий" кўчалари кесишган чорраҳанинг яқинида муаммолар "догматизм" босқичини бошдан кечирмоқда.
Ушбу "даргоҳ"даги антисанитар ҳолат кўз-кўзимизга сингиб кетган.
Шаҳар ФВБ ЁХБ огоҳлантирибди.
Хўш, шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати нима қилибди?
Бизни шу савол қизиқтираяпти.