Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Тақдирлаш жараёнидан лавҳалар
Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган маънавий-маърифий масалалари бўйича раҳбар ўринбосарлари шаҳар ҳокими томонидан ташаккурномалар берилди.
Маълумки, ҳозирги кунда келажагимиз эгаларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга оид кенг кўламли ислоҳотлар самарасини кўрсатмоқда

Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг Қарори билан таъсис этилган маҳалла ёшлар етакчилари давлат сиёсатини изчил амалга оширишда бор билим ва кучини сарфламоқдалар.

Ангрен шаҳрида шундай фаол ёшлардан 4 нафари, хусусан, “Истиқбол” МФЙ ёшлар етакчиси Санжарбек Кўчеров, “Дўстлик” МФЙ ёшлар етакчиси Бекмурод Гўрўғлиев, “8 Март” МФЙ ёшлар етакчиси Шаҳзод Мирмусаев, “Зарбулоқ” МФЙ ёшлар етакчиси Соҳибжон Тангировларнинг ота-оналарига Тошкент вилояти ҳокимининг ташаккурномасини шаҳар ҳокими ўринбосари Салим Анарбоев, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Азизбек Парпиевлар ўз эгаларига етказдилар.

Ушбу эътибор, эътирофдан ёшлар етакчилари ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам мамнун бўлдилар ва билдирилган ишончни масъулият ва ташаббускорлик билан оқлашга, ота-оналар эса фарзандларини янада қўллашларини ва вилоят ҳокимига самимий миннатдорлик билдиришди
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мулоҳаза

Ангрен шаҳрида "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида ҳар куни эрталабдан то оқшомгача ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

Таҳсинга лойиқ жиҳати, ҳамма соҳа ўз ишини билиб қилаяпти.

Ачинарлиси, ушбу жараёнда маънавият йўналишининг иштироки мутлақо сезилмаяпти.

Мазкур ҳудудда ташқи реклама тўғрисида ҳуқуқий тарғибот, маънавият, реклама ва эълонларни тарқатишда Давлат тилига қаратилган меъёрлар юзасидан ҳам тушунтиришлар олиб борилса, маънавият зиёси ёғдирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7