Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#яхши_хабар

⚡️Келаси хафтанинг иккинчи қисмидан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пастлаб 36 даражагача тушиши кутилмоқда

@haqiqatonline
Ob-havoning keskin isib ketishi ayniqsa bolalar, qariyalar va bemorlarga og‘ir ta'sir qiladi. Hatto sog‘lom odamlar ham ba'zi bir qoidalarga rioya etishlariga to‘g‘ri keladi. Quyosh urishi ochiq havoda to‘g‘ri tushadigan quyosh nurlari ostida sodir bo‘ladi, lekin issiq ta'sir qilgandan so‘ng 6-8 soat o‘tib ham boshlanishi mumkin.

E S L A T M A QUYOSH URISHI YOKI ISSIQ URISHIDAN SAQLANISH QOIDALARI

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз таклифлари асосида маромига етказилмоқда

☝️ Айни дамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қизғин давом этмоқда. Бу жараёнда халқимиз томонидан минглаб таклифлар тушмоқда.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Таълим муассасаси - маънавият ўчоғидир!

Бугунги кунда одамлар орасида қадриятларимиз эъзоз топмоқда, саховатпешаларнинг беминнат кўмаклари анъаналаримизни ўзида намоён этаётир.

Ангрен шаҳар 14-Давлат мактабгача таълим ташкилоти қошида "Мажбурий бир йиллик бепул таълим" қўшимча гуруҳи ташкил этилишида ҳомийларнинг ҳиссалари катта бўлаяпти.

- Болажонларимизнинг замонавий, шинам хоналарда таъоим-тарбич олишлари учун барпо этилаётган қўшимча нуруҳ хонасига зарур қурилиш моллари етказилди, - дейди 14-ДМТТ директори Шуҳрат Бобожонов. - Унда таълим муассасаси - маънавият ўчоғи эканлигини чуқур англаган ҳамшаҳарларимиз, шогирдларимиз ва хайру эҳсон аҳлидан бўлган тадбиркорларимиз "Fresh market" савдо мажмуасининг саховатпешалари яқиндан ёрдам бердилар. Бугун ҳомийлар яна 1000 дона шлакоблок келтиришди. Болажонлар таълим-тарбияси учун сарфланаётган эзгу амалларнинг савоби каттадир.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#хушхабар
АНГРЕНЛИК "ЁШ НОЗИР"ЛАР
ҒАЛАБА ҚОЗОНДИЛАР

Маълумки, Ангрен шаҳар 17-умумтаълим мактаби "Яшил чироқ" танловининг республика босқичида иштирок этиши тўғрисида хабар берган эдик.

Одил Эгамбердиев - шаҳар ХТБ мудири:
- Республика босқичида фарли 1-ўринни Ангрен шаҳар 17-сонли мактабининг "Ёш нозир" жамоаси эгаллади. Шахсан шаҳар ҳокими Алишер Райимов танлов қатнашчилари билан учрашиб, уларга омад тилагани ҳам кучли мотивация бўлди. Иштирокчилар ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилишибди ва фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Албатта бу ютуқ шаҳарда, мактабда фаолият олиб бораётган раҳбарлар, устозлар ютуғидир.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида +45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 25 июль куни Тошкент вилоятида вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#кун_ҳикмати

Кимнинг қўлида қуйидаги беш нарса жилови бўлса, яхши ҳаётининг гарови бўлур: биринчиси – тансиҳатлик, иккинчиси – омонлик, учинчиси – ризқининг мўллиги, тўртинчиси – содиқ дўст ва бешинчиси – фароғат. Кимки шу беш нарсадан маҳрум этилган – хуш ҳаёт эшиги унинг олдида бекилган.
Абдураҳмон Жомий
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигида ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳамда "Обод маҳалла" дастури доирасида ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг таҳлили қилинди.

⚡️Бундан ташқари, юртимиз бўйлаб эълон қилинган "Ободонлаштириш ойлиги"да фаол қатнашиш, ижтимоий соҳа объектлардаги қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш, қурилишларни шаҳарсозлик ва архитектура талабларига мос равишда олиб бориш, маҳаллалар, даҳалар, кўчалар вв хиёбонларни тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишларини жадал давом эттириш, уй-жойи таъмирга муҳтож эҳтиёжмандларнинг турар-жойларини таъмирлаш ишлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ва ҳафта давомида бажариладиган вазифалар белгилаб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🔰 Умумхалқ муҳокамаси давомида фуқаролар ва жамоатчилик томонидан 25 июль ҳолатига кўра тақдим этилган таклифлар юзасидан #инфографика

☝️ Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

📄 Таклиф билдириш учун:

1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Toshkent viloyati Angren shahrida bugungi kunda 7207 ta suyultirilgan gazdan foydalanuvchi isteʼmolchilar mavjud.

📈"Hududgaz Toshkent" gaz taʼminoti filiali tasarrufidagi “Angrenshahargaz” gaz taʼminoti boʻlimi tomonidan “Mahallabay” ishlash mexanizmi joriy etilib, bunda har bir mahalla koʻchalarini kunlik suyultirilgan gaz bilan taʼminlash choralari koʻrilmoqda. Xususan iyul oyiga qadar tuman boʻyicha 650 tonna suyultirilgan gaz yetkazib berish rejasi belgilangan boʻlib, amalda ushbu koʻrsatkich 702 tonnani tashkil etmoqda yaʼni rejaga koʻra 108% ga suyultirilgan gaz isteʼmolchilar uchun yetkazib berilgan. Hozirda suyultirilgan gaz bilan taʼminlash ishlari izchil davom ettirilmoqda.

🏷Isteʼmolchilarga ID karta tarqatilgan boʻlib, kundalik isteʼmol ehtiyojlari E-gaz dasturi orqali nazoratga olingan. Ushbu ishlar suyultirilgan gaz tizimining ishchi-xodimlari tomonidan izchil davom ettirilmoqda.

🖊Angren shahar hokimligi Axborot t xizmati
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
2022-yil 25-iyul kuni "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK ishchi xodimlari tomonidan 5/5 dahasi 57-uy hududidagi d-76 mm oʻlchamli issiqlik tarmoqlari quvurlari payvandlash ishlari amalga oshirildi.
Ангрен шаҳрида кенг кўламли ободрнлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, "Ўзбекистон Мустақиллиги", " Навоий" кўчаларида ободончилик ишлари бошланиб, мазкур кўчаларда ноқулай шароитларда, йўл бўйида савдо-сотиқ билан шуғулланаётганларга "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудида савдо расталари ташкил этилди ва ушбу жойга кўчирилди.

Айни, вақтда "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида йўловчилар учун йўлакларни тееислаш мақсадида зарур техника воситалари сафарбар этилиб, дарахтларга шакл берилиб, ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланиб ободонлаштирилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7