Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Сайёр_қабул
#Мустақиллик

"Мустақиллик" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Мурожаатлар асосан ичимлик суви муаммоси, қувурлар ётқизиш натижасида таъмирланмасдан қолган йўллар масаласи, 2/5 даҳасида қувур алмаштирилмай чуқур эса 4 ойдан бери очиқлигича қолгани, Ангрен 30 йиллиги Бунёдкор кўчаси 3-5-7-9 уйлар олдидадаги соғломлаштириш йулагидаги ёритгичлар бир ойдан бери ишламаётганлиги ва бошқа масалалар буйича мурожаатлар қабул қилинди.

Халқ билан мулоқот қилиш, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.
Бир сўз билан айтганда, ҳар бир мурожаат замирида инсонлар тақдири ётибди.

Қабул сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мустақиллик МФЙ
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#айни_дамда

🔎Ангрен шаҳрида осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ички ишлар ходимларининг тунги хизмат фаолиятини ўрганиш мақсадида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи, подполковник Абид Ариповлар жойларда жараённи кузатмоқдалар.

⚡️Айни дамда шаҳар тунги хизматга назорат ўрнатиб, осойишталикни сақлаш бўйича зарур топшириқлар бердилар.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон қарори асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларда ўтказилаётган ўрганиш юзасидан “Лохутий” насос станциясини модернизация ва реконструкция қилиш” объекти бўйича "Spets polimer montaj" МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан 2022 йил 22 июл куни 2/2 даҳасида жойлашган "5-сонли" насос станциясида қувурларни ва очиб-ёпиш мосламалари ўрнатиш, пайвандлаш ишлари амалга оширилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#kuz_qish_mavsumi

"Angren issiqlik energiyasi " DUK i tomonidan kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko‘rilmoqda.

"Oppartak" MFYda joylashgan "Oppartak" lokal qozonxonasida joriy ta'mirlash ishlari bajarildi.

Bundan tashqari, "O'zbekiston Mustaqilligi" ko'chasi 131-uy hududidagi d-108 mm oʻlchamli hamda 2/2 dahasi 15-uy hududidagi d-76 mm oʻlchamli, "Ibn Sino" ko'chasi ma'muriy boshqaruv binosi hududidagi d-76/159 mm oʻlchamli, tarmoq, quvurlarini payvandlash
"Alisher .Navoiy" ko'chasida yer tekislash ishlari amalga oshirildi.

Korxona ishchi-xodimlari "Ibn Sino" ko'chasi ma'muriy boshqaruv binosi hududidagi d-150 mm oʻlchamli ochib-yopish moslamasini taftish qilish ishlari ham bajarildi.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маданият
#ҳамкорлик

📌Хабар қилганимиздек, Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тизимидаги ижодий жамоалар вакилларидан иборат делегация айни пайтда Туркия Республикасида гострол фаолиятини давом эттирмоқда.

🔹
Хусусан, улар "Турк дунёси" фестивалидаги бадиий чиқишларини бошладилар. Малатия шаҳрида ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақс санъати намуналарини намойиш этаётган ижодий жамоамизнинг ҳар бир чиқишини хорижлик томошабинлар олқишлар билан қарши олмоқдалар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok