Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ҳамда кредит маблағлари билан боғлиқ масалалар хусусида зарур маълумотларга эга бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқ саҳифаларининг бирида тарқалган хабар юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Абид Арипов қуйидагича муносабат билдирди:

- Жорий йилнинг 18, 19, 20 июль ҳолатига Ангрен шаҳар ИИБ Жиноят ва ҳодисларни рўйхатга олиш E~material электрон дастурида уч кун давомида келиб тушган маълумотлар таркибида Ангрен шаҳри ҳудудида 18 ёшли йигитни калтаклаб, ўлдирилган ва дарахтга осилган воқеаси юзасидан маълумот қайд этилмаган ва бундай ҳолат бўйича хабар келиб тушмаганлигини маълум қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ecoton Sharq” МЧЖ хорижий корхонаси “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида автоклавланган газбетон блоклари ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида янги автоклавланган газбетон блоклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

“Ecoton Sharq” МЧЖ хорижий корхонаси “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида лойиҳа қиймати 8,1 миллион АҚШ доллари ва йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300,0 минг куб метр бўлган янги автоклавланган газбетон блоклари ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Бу қурилиш соҳасида муҳим воқеа бўлиб, бино ва иншоотларни қуришнинг арзонлигини таъминлаш, қурилиш ишлари тезлиги ва сифатини оширишга хизмат қилади.
Автоклавланган газбетон блоклар - уяли бетоннинг бир тури, замонавий қурилиш материалидир. Баъзан у “сунъий тош” деб аталади. Унинг оддий бетондан фарқи шундаки, у 1-3 миллиметр ўлчамдаги ғовакчаларга эга, бунинг натижасида бетон енгил, етарлича мустаҳкам, иссиқлик ва совуқдан яхши ҳимоявий хусусиятларига эга. Бу турдаги газбетон блоклар уй-жой, савдо ва саноат қурилишида қўлланилади.

Лойиҳани амалга оширишда Қозоғистоннниг “ОТАУ-К” МЧЖ корхонаси хорижий инвестор сифатида иштирок этди. Корхонада фаолиятини амалга ошириш учун замонавий технологик линия ўрнатилган бўлиб, бу ўз навбатида юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини бермоқда.

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида корхонада асосан Ангрен шаҳри аҳолисидан 160 нафардан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#натижа
Бугун шаҳар ҳокими "Боботоғ" маҳалласида бўлган чоғида "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ раҳбарига ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқ берган эди.

Корхона раҳбарининг берган маълумотига кўра, "Боботоғ" МФЙ 5/1 "б"- 39-уй олдидаги муаммони бартарвф этиш чоралари кўрилмоқда экан.
#таъзия
▪️Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, Кенгаш котибияти ҳамда шаҳар фаоллари 18-мактаб директори, шаҳар фаоли, таълим йўналишида кўп йиллар давомида самарали фаолият юритган устоз
Турғунбоев Махмуд Мамуралиевичнинг
бевақт вафот этганлиги муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этадилар.

▪️Жаноза намози бугун соат 18.00да "Қоробоғ" жомеъ масжидида ўқилади.
@angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#Ангрен_ЭИЗ

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов Ангрен эркин иқтисодиёт зонаси ҳудудида фаолият юритаётган “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ қўшма корхонасида бўлдилар.

Ойига ўттиз минг квадрат, йилига уч миллион квадрат кафель ва санфаянс маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Корхона ўз маҳсулотларининг ҳажми ва сифатини оширмоқда. Бугунга келиб Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига махсулотлар экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг олти ой мобайнида жами 750 минг АҚШ экспорт қилинди

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов масъуллар билан ўзаро мулоқотларда ишлаб чиқариш цехлари ва корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни муҳокама қилдилар.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7