Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#2_сектор
#ochiq_muloqot
Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов раҳбарлик қилаётган 2-сектор таркибида жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, унда сектор аъзолари баҳамжиҳатликда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, спортни ривожлантириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишларни олиб бораяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Учрашув аввалида шаҳар прокуратураси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари бўйича кичик ярмарка ташкил этилиб, 5 та ташкилот иш ўринлари билан қатнашди. Сектор томонидан икки нафар фуқаро "Ангрен чарм инвест" МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Учрашув давомида маҳаллада ёшлар ўртасида самарали иш фаолияти олиб бораётган "Грум", "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари шаҳар прокурори томонидан рағбатлантирилди. Шунингдек, икки нафар "Ёшлар дафтари"да бўлганларга компьютер жамланмаси ва тикув машинаси ҳамда бир нафар эҳтиёжманд оила аъзосига ҳам тикув машинаси топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
“Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этинг!

Ҳурматли Ангрен шаҳар фуқаролари!

Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.

Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

Портал орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси, ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

–ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
–ёритиш тизимини яхшилаш;
–ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;
–ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
–жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жихозлаш ва ҳоказо.

Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд.сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг! Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.
Ангрен шаҳар Молия бўлими

Каналга уланиш↩️ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тайинлов

Баймуратов Шерзод Абдурашидович - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар филиали раҳбари лавозимига тайинланди.

Шерзод Абдурашидович - 1987 йил Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида туғилган. 2014 йил Тошкент архитектура ва қурилиш инситутини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар филиали бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Шерзод Абдурашидовичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Anvar Mirzaxanov - Aholi bandligiga ko‘maklashish markazi direktori:

- Angren shahar Prokuraturasi hamda Aholi bandligiga ko‘maklashish markazi tomonidan "Ozodlik"MFYda mehnat yarmarkasi tashkil etildi. Yarmarkaga 51 nafar fuqaro qatnashib, 20 nafari "Artel" korxonasiga, 6 nafari "Metal" korxonasiga 2 nafari Aholi bandligiga ko‘maklashish markaziga ishga joylashtirildi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

🗓 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

⚠️Таълим муассасаси томонидан барчага кўринадиган жойларга мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Дайжест

❗️13 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Янги Ўзбекистоннинг —истеъдодли ёшлари" аниқланди

🔘Янгийўл тумани.
Янгийўл туманида ўтган 6 ойлик "Openbudget.uz" (Ташаббусли бюджет) натижалари

🔘Бекобод тумани.
Бизнес сари илк қадам

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёшлар билан Юзма-юз

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Касб-ҳунар мактабининг битирувчиларга дипломлар топширилди

🔘Бўка тумани.
Чемпионлар муносиб тақдирланди

🔘Паркент тумани.
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси

🔘Қибрай тумани.
Туманда яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди

🔘Тошкент тумани.
Меҳнатга иштиёқ қўшимча даромад манбаига айланмоқда

🔘Ангрен шаҳри.
Ёшлар масаласи муҳим ва устувор

🔘Чирчиқ шаҳри.
Эҳтиёжманд оилаларга озиқ - овқат маҳсулотлари тарқатилди

🔘Янгийўл шаҳри.
Бино ва иншоотларнинг ташқи қиёфаси ўзгаради

🔘Чиноз тумани.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида семинар тренинг бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани.
Референдум демократик тамойиллар асосида ўтади

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Битирувчиларга дипломлар топширилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok