Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#ҳоким_ёрдамчиси
#1_сектор
#ҳамкорлик

"Қатағон" МФЙда электр энергия,, Сувоқова ва табиий газ тармоғини тортган фирманинг масьул ҳодимлари иштирокида аҳоли билан йиғилиш ўтказилди.
@angrenhokimligi_7
#маҳаллада_ҳалқ_қабули
#маҳалла_ходимлари_хабари

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ечим топиш мақсадида "Мустақиллик" МФЙда ҳафтанинг ҳар жума кунида фуқаролар қабули ўтказилиб келинаяпти.

Қабул давомида йўлни таъмирлаш, тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиш, субсидия олиш, коммунал ва бошқа масалалар кўриб чиқилиб, ечими осон мурожаатлар жойида бартараф этилди.

Қолган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қисқа муддатда ҳал этиш борасида мутасаддиларга йўналтирилди.

Жумладан, бир нафар ишсиз фуқаро (Кулбаев Бобир) иш билан таъминланди
.

"Мустақиллик" МФЙ
@angrenhokimligi_7
#Сайёр_қабул

"Майдон" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Бугун маҳалламизда "Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ" номли эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.

Мурожатларнинг қарийб 40 фоизи жойида ҳал этилди. Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига йўналтирилди.

Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.


"Майдон МФЙ"
@angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#ЭЪТИБОР


"Янги Хаёт" МФЙ да яшовчи эхтиёжманд оилаларга шаҳар ҳокими томонидан ҳайит байрами муносабати билан ёрдам кўрсатилиб озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#эътибор

Ангрен шаҳар 2 сектор томонидан "Янги гўшсой" МФЙда яшовчи эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«СИЗНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНГИЗ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА»


@BB_Tulyaganov
#тараддуд

Мамлакатимизда жорий йилнинг 9 июль куни Қурбон Ҳайити байрам сифатида кенг нишонланади
Ангрен шаҳрида халқимизнинг қадимий байрамларидан бири бўлган муборак Қурбон Ҳайитига қизғин тараддуд кўрилди.

Хусусан, инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларни ўзида мужассам этган мазкур айёмни Ангрен шаҳрида кенг кўламда, кўтаринки кайфиятда муносиб нишонлашга эътибор кучайтирилди.

Ангрен шаҳар Ички Ишлар бошқармасида шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ДҲХ, Прокуратура, Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди, ИИБ, Миллий Гвардия, ФВБ раҳбарлари ва шахсий таркиб ҳамда шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Унда сўз олганлар давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қурбон Ҳайити халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун ишлаб чиқилган тегишли чора-тадбирлар асосида амалга оширилишини таъкидладилар.

Ангрен шаҳрида қутлуғ айёмни юқори савияда ўтказиш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, ўзаро баҳамжиҳатликни таъминлаш учун ҳамкорликда барча куч ва имкониятлар сафарбар этилишига келишилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7