Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ташаббус

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарларининг ташаббуслари билан "Чинниобод" маҳалласининг бир гуруҳ фаол ва оқила нуронийлари, аёллар "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" лойиҳаси ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимининг режаси асосида "Занги ота" зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.

Кун давомида саёҳатни мароқли ўтказган онахонлар ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар ва дуога қўл очиб, дориломон кунларга, осуда ва тинч ҳаётимизга шукроналик келтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Хитой Халқ Республикаси инвесторлари Ангрен шаҳар Адлия булими Давлат хизматлари марказида

🔎 Мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌 Ушбу ҳафтада Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Хитой ва Ўзбекистон ишбилармонлари таъсисчилигида “SHUYU PAN” масъулияти чекланган жамияти давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔹Хитойда ишлаб чиқарилган махсус ускуналарни олиб келиш ва мамлактимизда сотишга ихтисослаштириладиган мазкур корхона тўла қувват билан ишга тушгач, 40 та янги иш ўрни яратилади.

🔗 Хорижлик инвесторлар Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилган бундай тезкор, қулай ва сифатли хизмат учун ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_маъруза #ғийбат

ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ!
🎙 Яҳёхон домла Бабохонов

📥 5 MB | 2:32 дақиқа.
➡️ Дўстларингизга ҳам улашинг
🔗 ➥ | t.iss.one/+yICj7y5gZWQ0OTky
#янги_нафас
#югуриб_етолмаймаааан

⚡️Бугун мамлакатимизнинг 8 шаҳрида, бир вақтнинг ўзида югуриш марафони ўтказилди. Улар орасида Чирчиқ ҳам бор...

🔹Ёшлар куни олдидан бугун «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
.

🔹«1 та мамлакат, 1 та старт, 1 та масофа, 1 та мақсад – Бирга югурамиз» шиори остидаги мазкур ўзига хос акция минглаб шижоат эгаларини руҳан бирлаштирди, дейиш мумкин.

🔹Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари ушбу югуриш мусобақасига мезбонлик қилди.

🔹Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг 8 та шаҳрида, жонли эфирда трансляция қилинган ҳолда ўтказилган мусобақанинг ҳаяжонли лаҳзалари мухбирларимиз фотолавҳаларида акс этган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️Касалланишлар сони ортишда давом этмоқда: кеча юртимизда яна 140 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 (+139) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌13 нафари Тошкент вилоятида,
📌56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237882 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши туфайли поездлар ҳаракат жадвалида ўзгариш кузатилмоқда

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ маълум қилишича, бугун Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10- сонли Шарқ поезди,Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли,Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 769 ҳамда 769 сонли“Afrosiyob” замонавий поездлари, Хива-Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли, Хива –Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли ҳамда Тошкент- Қўнғирот йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари манзилига ҳаракат жадвалидан кечикиб бориши кузатилмоқда.

👉@yuz_official