Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
📌"Касбим - келажагим пойдевори” мавзусида ўтказилган тадбирда сектор раҳбари Абид Арипов Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди ва уларнинг мустақил ҳаётда муваффақиятлар тилади.
🔗Тадбир доирасида умумий ўрта таълим мактабини аъло баҳоларга якунлаган 4 нафар битирувчига олтин ва кумуш медалларни тантанали топширди.

⚡️Шунингдек, учрашув давомида тил билиш даражаси бўйича сертификатлар олган ҳамда муддатидан олдин олий таълим муассасасининг талабаси бўлишга муяссар бўлган ёшларга Ангрен шаҳар ХТБ томонидан берилган "Мақтов ёрлиқ" ва уларнинг ота-оналарига эса "Ташаккурнома"лар берилди.

▫️Шундан сўнг битирувчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди. Унда асосан ёшларнинг олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш, касб-ҳунарга йўналтириш ва контракт тўловлари билан боғлиқ саволларига жавоб берилди.
❇️Тадбирда шаҳар ХТБ вакиллари А.Тапилов, С.Джалилов, Г.Эргашевалар ҳам сўзга чиқдилар ва битирувчиларга ўз табрикларини йўлладилар.

🔹Самимий мулоқотларда 3-сектор ҳудуди ёшлари яратилаётган имкониятларга жавобан чуқур билим олиш, таълимни давом эттириш ва касб эгаси бўлишдек эзгу ниятларини ҳамда устозларига, ота-оналарига миннатдорчилик билдирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#ташаббус
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳрида секторлар кесимида маҳаллаларда ёшларни спортга жалб қилиш ва қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт турларини янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
⚡️Хусусан, шаҳарда 4 та сектордаги маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш, "воркаут", яъни кўча спортини ташкил қилишда секторлар раҳбарлари томонидан амалий ишлар қилиниб, ташаббус кўрсатилаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов 1-сектор таркибида бўлган "Боғи сурҳ", "Чотқол", "Гулзор", "Янги Ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди.
Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори фаолияти ҳамда маҳалла идораси биносидаги шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, спортнинг стол теннисини оммалаштириш мақсадида зарур спорт анжомларини маҳалла ёшлар етакчисига топширди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7