Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
МУАММО ҲАЛ БЎЛИШ АРАФАСИДА
"Грум" МФЙ. аҳолисининг иссиқ сув муаммоси бўйича билдирган эътирозлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳолат юзасидан кеча Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зарифа Эралиева аҳоли ва тегишли ташкилот мутасаддилари билан учрашди. Иссиқлик узатилиши бўйича муаммоларни имкон даражада ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ангрен ИЭС АЖ масъул ходими Садриддин Муталимов раҳбарлигида 2 та бригада носозлик юзага келган ҳудудларда икки кун давомида таъмирлаш ишларини олиб бордилар.
Депутат айни пайтда "Грум" маҳалласида. Яқин дақиқаларда хонадонларга иссиқ сув узатила бошлайди.
Аҳолининг фикр-мулоҳазалари тўғрисида яна каналимиз орқали кенг ёритилади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#натижа

ИССИҚ СУВ КЕЛДИ!!!

"Грум" маҳалласи ГРЭС ҳудудидаги хонадонлардамиз.
Камолот кўчаси 3-1 манзилда яшовчи Гўзал Мамарасулова хонадонидамиз. Хонадон эгаси жуда мамнун.

Ушбу муаммони ҳал этишга бош қўшган барча раҳбарлар, Ангрен шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудовга, Ангрен ИЭС раҳбари Муродкул Макеев, цех бошлиғи Садриддин Муталимов, Ангрен шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Акбархон Камолхонов, депутат Зарифа Эралиева, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси Хасан Абдураҳмоновларга аҳоли миннатдорчилик билдиришди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Gulshoda_Sh
#изҳор

- Иссиқ сув келди, раҳмат, - дейди Камолот кўчаси, 3-уйда яшовчи
Наргиза Исабекова, Латофат Аҳмедова, Нилуфар Эшонова, Жавҳар Ҳайдарова, Раъно Кузибаевалар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Олтин воҳа
Нурафшон. Тошкент вилояти ҳокими ёшлар билан мулоқот қилаяпти.

Рустам Холматов:

- Биз эндиликда ёшлар билан ишлашда янгича экспрементни йўлга қўямиз. Шогирдлари олий ўқув юртига кирган устозларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

- Ҳозирги давр интеллектуал ва илмий салоҳиятли ёшларнинг даври. Сиз ана шу курашни ҳис қилишингиз керак...
#таълим

ОЧИҚ ДАРС

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ДХХ Чегара Қўшинлари ҳарбий, қисм ҳарбийлари ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, 8-мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун очиқ дарс ташкил этилди. Ҳарбийлик, миллий Армия ва Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ўқувчиларга батафсил тушунтирилди.

Худди шундай очиқ дарс 5-умумтаълим мактабида ҳам ташкил қилинди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@angrenhokimligi_7
#миллатлараро_тотувлик

БАҒРИКЕНГЛИК - НАЗДИМИЗДА

Бгун - Халқаро бағрикенглик куни. Сана муносабати билан республикамиз умумтаълим мактабларида фестиваллар ўтеазилди.

Хусусан, ушбу кунга бағишланган тадбир Ангрендаги 29-умумтаълим мактабида кенг кўламда ўтди.

Дунё халқлари вакиллари, мамлакат тарихи, миллий анъана ва одатлари ёрқин акс этган тадбирда Ҳиндистон, Корея, Россия, Туркия, Қозоғистон Тожикистон давлатлари ҳамда она Ватанимиз Ўзбекистоннинг бой тарихи, турли миллатлар миллий либослари ҳамда анъана ва удумлари,, қўшиқ ва рақслари орқали ҳар бир мамлакат тарихи акс эттирилди.

Тадбир лойиҳаси доирасида "Бағрикенглик - менинг наздимда" мавзусида иншолар ва расмлар танловлари ўтказилиб, ғолиблар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар ХТБ тасарруфидаги 35-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси Ф.Бўрибаева томонидан 3"А"-синфда "Байроққа садоқат - юртга садоқат" мавзусида очиқ тарбиявий соат дарси ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан мавзуга оид шеърлар, куй-қушиқлар ижро этилди. Ушбу дарс ўқувчиларга кўтарингки кайфият бағишлади ва ўқувчиларнинг Республикамиз байроғига бўлган ҳурмат, эътибори янада кучайишига сабаб бўлди.

📱Ангрен шаҳар ХТБнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари
👇 👇 👇 👇

Telegram | Facebook | Veb-Sayt
Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга нисбатан билдирган сўзлари кенг жамоатчилик томонидан қораланмоқда

➡️ https://bit.ly/2OhC1eQ

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#билдириш

Айни дамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда @oltin voha расмий каналларига шаҳримиз ҳудудидаги дайди итлар бўйича кўплаб мурожаатлвр оқиб келяпти.
Ҳурматли маҳалла раислари!
Агар маҳаллангизда дайди ит пайдо бўлса, Ободонлаштиришга ёзма ариза билан манзил кўрсатилган ҳолда "заявка" яъни, буюртма беришларингиз зарур бўлади.
Ушбу масалани ҳал этишда каналларга мурожаат қилаётган фуқарога ушбу жараённи амалга оширишида кўмак беринг.
Ободонлаштириш бошқармаси томонидан фақатгина маҳалла вакили ёки айнан фуқаро номидан ёзилган ёзма мурожаатдан сўнг жонзотни тутиш мумкинлиги маълум қилинди.
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги маълум қилади

Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувлар бўйича ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганлиги маълум қилинди.

Адлия вазирлиги ушбу ўрганиш жараёнида Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилмоқда.
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​​​Бугун Халқаро талабалар куни!

1946 йил 17 ноябрь Прага шаҳрида бутундунё талабалар конгресида тасдиқланган. Албатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик ва романтика деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожеали воқеаларга боғлиқ. 1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини (1918 йил 28 октябрь) нишонлаш учун намойишга чиққанлар. Босқинчилар намойишчиларни тарқатиб юбордилар. Лекин шу тўполонда тиббиёт факультетининг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган. 1939 йил 15 ноябрь Ян Оплетални дафн этиш маросими норозилик намойишига айланиб кетди. 17 ноябрь куни эрталаб гестапочилар ва эсэсчилар талабалар ётоқхонасини ўраб олдилар. 1200 дан ортиқ талабалар ҳибсга олиниб, Заксенхаузен концлагерига қамалганлар. 9 та талабалар ҳаракатининг фаоллари Рузине районидаги қамоқ деворлари орасида, судсиз ўлдирилган. Бундан ташқари, урушнинг охиригача Чехиядаги ҳамма олий ўқув юртлари ёпилган. Бу воқеаларга асосланиб, бутундунё талабалар конгрессида халқаро талабалар кунини ўтказиш белгиланди. Ҳозирга келиб, дунёнинг кўпгина давлатлари бу байрамни нишонлайди.

Шундай экан барча талабаларни ушбу байрам билан бошқармамиз номидан табриклаймиз ва ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишларини тилаймиз!

Сизлар ҳақиқатдан Ўзбекистоннинг келажагисиз, асосийси "Олтин давр"ни беҳудага ўтказманг. Қадрига етинг. Ўқиш ва изланишдан сира тўхтаманг. Йўқса кейин афсусланасиз. Омад барчангизга!

👉 @toshkentviloyatmoliya 👈

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdQtN43mlBlf-bPUQ
#мавзуга _муносабат

ҲОЛАТ ЎРГАНИЛДИ

"Сладко" кафесидаги ҳолат ўрганилди. Қизғин мунозараларга сабаб бўлган ушбу ҳолат юзастдан тадбиркор Фароғат Эргашева қуйидагиларни маълум қилди:

- Тўғриси, бу яқинда ишга олинган ходимамиз томонидан йўл қўйилган хато. Лекин бунинг учун ходимага ҳеч қандай чора кўрмадим. Аксинча, тўғри тушунча бердим. Бу каби ҳолатлар тўлиқ назоратга олинди. Биринчи навбатда ходимларимиз ўртасида антисанитария бўйича тушунтириш олиб борилди. Бугун эрталабдан яна бир карра барча идишлар, жиҳозлар талаб даражасида дезинфекция қилинди. Аслида ҳам шундай қилиниб келинган. Мижозлардан ушбу ҳолат юзасидан узр сўраймиз.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#билдириш

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлимининг
Ангрен шаҳри аҳолисига

МУРОЖААТИ

Ҳурматли, ҳамшаҳарлар!

Шаҳримизда ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд ва қўшимча ёрдамга муҳтож оилалар, табиий офатлар натижасида жабрланган аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти шаҳар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2016 йил 8 июндаги 3-5-сонли Раёсати қарори ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2019 йил 24 сентябрдаги 01-496-сонли мурожаат хати ҳамда Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 29 октябрдаги 608-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокимининг 31 октябрь 2019 йилда 209-сон фармойиши қабул қилинди.
Фармойишда 2019 йил 21 ноябрдан 30 ноябргача шаҳарда “Хайр-эҳсон декадаси” ва “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлимининг ҳисоб рақамига хайрия маблағларини йиғиш ўн кунлиги” эълон қилиниши белгилаб қўйилган.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда “Хайр-эҳсон декадаси” уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш ва жамоа розилиги асосида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) фоизи миқдорида хайрия маблағларини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлимининг қуйидаги ҳисоб рақмига:
(“Халқ банки” Ангрен шаҳар филиали, ҳ/р 20212000000145115001, МФЎ 00784, ИНН 202076096) га ўтказиш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланганини маълум қиламиз.
Ангрен шаҳридаги ёлғиз қариялар, ногиронлар ва қўшимча ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишдек савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлими ушбу саховатли тадбирни амалга ошириш ташаббусини татбиқ этган барчага олдиндан миннатдорчилик билдиради!

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлими
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун!

Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов Ўзбекистон байроғи қабул қилинган сана муносабати билан Ангрен шаҳри аҳолисини ва меҳнаткашларини муборакбод этади.

Кўнгилларга фахр, ифтихор, ғурур бағишловчи давлат рамзимиз мангу ҳилпирайверсин!

Каналга уланиш👇👇👇

@angrenhokimligi_7
Forwarded from Bayonot.uz
Сайловолди ташвиқотларига старт берилди

Бугундан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сиёсий партияларнинг ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

👉@Bayonoff
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этади.

18 ноябрь · Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тасдиқланган кун
#Халқ_билан_мулоқот

Бугун Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов раислигида республика Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим ҳамда олий ва ўрта таълим вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шунингдек, коммунал соҳа мутасаддилари иштирокида Олмалиқ, Ангрен,, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон тумани фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда республикамизнинг барча вазирлик ва қўмиталари, вилоят ва шаҳар, туман масъуллари фуқаролар мурожаатларини тинглаб, айримлари жойида ечилиб, бир қатори назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri