Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#мулоқот
#кўмак
#1_сектор

Ангрен шаҳрида олис ҳудуд аҳолисининг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва арзонлаштирилган нархларда етказиш масаласига жиддий ёндашилмоқда ҳамда фуқаролар мурожаатлари жойида ўрганилмоқда.

🔹Шаҳар ҳокими Алишер Райимов 1-сектор таркибидаги "Қатоғон" маҳалласида бўлди.

🔗Шаҳар ҳокими Алишер Райимов дастлаб маҳалла идораси ҳовлисида маҳалла раиси, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси иштирокида ҳудуддаги мавжуд муаммолар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

📌Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш чоралари белгиланиб, назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Қатоғон" маҳалласи Ангрендан олисда жойлашган маскан.

⚡️Аҳолига арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш учун имкониятлар ишга солинмоқда.

🔗Бугун шаҳар ҳокими Алишер Раймиовнинг саъй-ҳаракати билан маҳалла дўконига арзонлаштирилган нархда шакар, ун маҳсулотлари келтирилди ва сотувга қўйилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов Ангрен шаҳридан 20 километр олисда жойлашган "Лашкерак" маҳалласида бўлган чоғида маҳалла раиси, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан учрашди, олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди.

🔗Учрашув давомида шаҳар раҳбари ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, маҳаллабай тизимини кенг кўламда татбиқ этиш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар масаласи бўйича бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаб берди.

▫️Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ташаббуси билан тоғ олди аҳолисига арзонлаштирилган ун ва шакар маҳсулотлари етказилди.

📌Хусусан, "Нишбош",
"Лашкерак" маҳаллалари дўконларига ушбу маҳсулотлар топширилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7