Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳридаги йирик бунёдкорликлар, катта лойиҳалар туфайли шаҳарнинг кўрки мутлақо ўзгарган.

Медиа-тур қатнашчилари ана шу ижобий ўзгаришларга илиқ муносабат билдирдилар.
- Ҳақиқатан, Ангрен юртимиздаги энг гўзал ва мафтункор шаҳар, - дея фикр билдирди Гулсанам Ҳасанова. - Айниқса, спорт комплексидаги ўзгаришлар шаҳарнинг янги Ангренга айланганидан далолат.
"Лашкарак" маҳалласидаги медиа-тур янада ўзгача ўтди.

Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг махсус кийимларини эгнига ташлаган журналистлар дарё ёқалари, сув, йўл бўйларини турли чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб бордилар.

- Очиғи, биз бугун медиа-турда асосан ҳудуд тозалиги ва экологик атроф-муҳит барқарорлигини таъминловчиларни ҳам кузатдик, унда нафақат "Лашкарак", балки Ангрен шаҳрига кириш қисмидан тортиб чиқишгача бўлган маскан журналистлар нигоҳда бўлди.

Медиа-тур қатнашчилари дарё ёқаси, йўл бўйини тозалаш ишларига қаратилган акцияда иштирок этдлар.
"Биз экологик тарафдоримиз!" шиори остида ҳудуд чиқиндилардан тозаланди.
#электр_таъминоти
#иқтисодиёт
#натижа

Ангрен шаҳрида эркин иқтисодий зона, кичик саноат зонасида татиқ этилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигпни таъминлашда коммуникация тизимининг барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда мазкур йўналишда ҳар бир соҳа кесимида шаҳар ҳокими А. Райимов томонидан белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, "Central asia chemicals" МЧЖ корхонаси электр таъминоти билан боғлиқ масала ижобий ечимини топди.

Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТК раҳбари:

- "Central asia chemicals" электр таъминоти ишончлилиги бўйича 2- тоифага кирган корхоналардан бири бўлганлиги сабабли Ангрен ШЭТК корхонаси ходимлари томонидан корхонанинг электр таэминоти бўйича иккинчи 10 кВ линиясини тармоққа улаш ишлари якунланди. Эндиликда мазкур корхона электр энергиядан узлуксиз фойдаланишга эришилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7