Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#шукуҳ

Бугун вилоятимиздаги 900 га яқин умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинди.

Шу муносабат билан вилоятимиздаги барча мактабларда ташкил этилган маърифий тадбирларда кенг жамоатчилик, хусусан, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳудудий корхона ва ташкилот масъуллари, адабиёт, санъат, спорт, маданият намоёндалари, устоз ва мураббийлар, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Хусусан, биз ҳам Нурафшон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабидаги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, битирувчиларимизга ҳурматли Президентимиз табрикларини ўқиб эшиттирдик ҳамда катта ҳаёт остонасида турган ёшларга зафарлар тиладик.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_мавзуси

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрининг умумтаълим мактабларида ўқув йили якунланиб, сўнгги қўнғироқ жаранглади.

🔹Бугун эрта тонгдан 20-умумтаълим мактаб ҳовлисида ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

🔰Унда Давлатимиз раҳбарининг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Мактабнинг бир қатор ўқувчилари ва ўқитувчилари фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.

💠Тадбирда шаҳар ҳокимлигидан Шаҳноза Аблазова қатнашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сўнгги_қўнғироқ

Ангрен шаҳар "Жигаристон" маҳалласида жойлашган 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирга кенг жамоатчилик вакиллари, жумладан, округ депутати, маҳалла раиси ва фаоллари, ота-оналар таклиф этилдилар.

Мактаб директори Аъзам Исмаилов бошчилигидаги тадбир кштаринкиликда ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларига тилаган илиқ тилаклари, табриги ўқиб эшиттирилди.

Тадбир давомида ўқув йили давомида юқори натижаларни қўлга киритган ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар муносиб рағбатлантирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

"Сўнги қўнғироқ" байрами ва унинг жаранги қалбларга ҳузурбахш туйғуларни олиб кириши билан ардоқланиб келинадиган шодиёналардан биридир.

🔹Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг юртимиз умумтаълим мактабларининг битирувчиларига йўллаган байрам табриги ўғил-қизларнинг эртанги кунга бўлган ишончини, куч-ғайрати ва шижоатини ошириши билан янада аҳамиятли бўлди.

⚡️Бугун Ангрен шаҳри умумтаълим мактаблари битирувчиларига Табрикдаги илиқ тилаклар янада кўтаринкилик бағишлагани бўлиб ўтган тадбирлар давомида яққол намоён бўлди.

✔️Хусусан, Гулноза Баҳодирова раҳбарлигида ташкил қилинган байрам тадбири ана шундай шукуҳда ўтди.

❇️Байрамона безатилган мактаб ҳовлисига йиғилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Давлатимиз раҳбарининг табиригини катта қувонч билан кутиб олдилар.

💠Тадбир давомида мактаб бадиий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7