Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен #сўнгги_қўнғироқ Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” байрам тадбири ўтказилди.

Ангрен шаҳар 4-сонли Ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ўқув йили якунига бағишланган тадбир бўлди.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбаев иштирок этди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Ангрен шаҳар 4-сонли Информатика ва ахборот технологиялари фани чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таълим муассасанинг қуввати 1176 нафар ўқувчига мўжалланган.

Ҳозирги кунда мактабда жами ўқувчилар сони 1011 нафардан иборат бўлиб, шундан 49 нафари 11-синфни битираяпти.

Мазкур таълим маскани 1986 йил лойиҳа асосида қурилган бўлиб, 2020 йил “Замонавий мактаб” давлат дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилган.

Мактабни намунали хулқ ва аъло баҳоларга якунлаган ўқувчилар ва ўқув йили давомида муваффақиятга эришган ўқитувчиларга фахрий ёрлиқлар берилди.
#сўнгги_қўнғироқ

Ангрен шаҳар 21-умумтаълим мактабида ҳам ўқув йили якуни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Мактаб директори Стелла Ли тадбирни кириш сўзи билан очди ва юртимиздв таълим соҳасига қараатилган эътибор, кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида ҳамла жорий ўқув йили давомида муассаса фаолияти, ўқитувчи ва ўқувчиилар эришган ютуқлар хусусида сўз юритди.
Тадбирда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров, "Мустақиллик" маҳалла раиси Фурқат Мадалиев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Мактабда жами 1354 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Шундан 2021-2022 ўқув йилида 40 нафар ўғил-қиз 11-синфни битираяпти.