Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган маросимда "Биринчи резинотехника заводи", "Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ҳам қатнашдилар.
Ангрен шаҳрида "Хотира хиёбони"да бўлиб ўтган гулчамбарлар қўйиш маросимида каттаю кичик қалб амри билан қатнашиб, аждодлар хотирасини ёд олишиб, ҳурмат бажо келтирдилар.

Муҳими, тадбир ўсиб келаётган ёш авлод қалбига эзгулик олиб киргандек бўлди...
#бунёдкорлик

Янги масжид “Имом Муҳаммад” деб номланадиган бўлди

Юртимиз ҳаёти янгидан-янги ўзгаришлар билан янада фарвон бўлмоқда. Кенг кўламли бунёдкорликлар қулай шароитларга замин бўлаётир.


🔎Ангрен шаҳрида замонавий тусдаги янги масжид қурилиши қизғин давом этаяпти.

🔗Хотира ва Қадрлаш кунида янги масжид биносини қуриш учун дастлабки ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

⚡️Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Аюпов Ангрен шаҳрида бўлди ва ушбу маросимда қатнашди.

📌Шунингдек, хайрли тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в.б.Акмал Гулмуротов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов, Мудофаа бўлими бошлиғи Алишер Ганиев, "Қамчиқ" қидирув- қутқарув бошқармаси бошлиғи Ҳ.Бобоновлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам янги масжид ҳудудида бўлдилар ва олиб борилаётган жараён билан танишиб, ҳашарга келган ёши улуғ кишилар, ёшлар билан учрашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7