Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#жараён

🔺Раиазон Ҳайити айёми муносабати билан Ангрен шаҳрида Ҳайит намозига масжидларни тахт қилиш ва шай ҳолатга келтириш ишларини ўрганиш мақсадида бириктирилган масъуллар жойларга чиқиб ўрганмоқдалар.

📌Бугун вилоят прокурори Салом Самадов, шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, секторлар раҳбарлари билан мавжуд жомеъ масжидларидаги тайёргарлик жараёнини кўздан кечирдилар. Унда масжиддаги тозалик, озодаликка, таҳоратхоналардаги шарт-шароитларга, овоз кучайтиргичлар билан етарли таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эзгулик
#ҳайитлик

Байрамларни ҳаммадан ҳам кўра болажонлар кўпроқ кутишлари рост. Болажон халқимиз азалдан Ҳайит кунлари ўз дилбандларига оҳорли кийим-бошлар кийдиришган, ҳамма яхши нарсаларни кичкинтойларга улашишган.

Шу анъанани давом эттириб, бугун эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оила фарзандалир ва ногиронлиги бўлган болажонларнинг 400 нафардан зиёдига қўли очиқ хомийларимиз томонидан махсус ҳайитлик — мавусмий кийим-бошлар олиб берилди.

Юртимиз ҳамиша болажонлар қувончу шодлигига тўлсин!

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик
#инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️Арафада обод бўлган кўнгиллар

🔹
Бугун қутлуғ айём арафасида барча туман ва шаҳарлардаги 2000 нафар бемор, ногирон ва боқувчисини йўқотган юртдошларимизга 500 минг сўмдан ҳайитлик сифатида етказиб берилди.

🔹Видеони кўринг ва ниятлар ижобат бўладиган кунда мурувватдан обод бўлган кўнгиллардан чиққан эзгу дуоларга Сиз ҳам қўл очинг...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ҳамда шаҳар прокурори в.б. Акмал Гулмуротов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобуловлар ҳудуддаги 3 та жомеъ масжидининг Рамазон Ҳайити намозига тайёргарлиги ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шаҳар раҳбари Нуритдин Абдураҳимов ҳамда секторлар раҳбарлари "Облиқ" жомеъ масжидида бўлдилар.

Унда масжид имом-хатиби билан Рамазон Ҳайити айёмини кўтаринкилик билан ўтказиш ва Ҳайит намозига келганлар учун қулайликлар яратиш тўғрисида зарур таклиф ва тавсиялар бердилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#арафа_юмушлари

Инсон қадри улуғланган она юртимиз аҳолиси учун қутлуғ кунларда ҳар жиҳатдан қулайликлар яратилаяпти.

Дилшод Облакулов - "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари:
- Бозор ҳудудида мавжуд арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар маҳсулотлари савдо ярмаркасида Рамазон Ҳайити айёми муносабати билан 120 килограмм гўшт 50 минг сўмдан, 100 қоп арзонлаштирилган ун 150 минг сўмдан, 2500 килограмм шакар 9500 сўмдан, 4 тоннага яқин ўсимлик ёғи сотилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7