Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
113K photos
8.52K videos
131 files
22.3K links
Download Telegram
#ҳашар
Ангрен шаҳар тиббиёт ходимлари ҳам ҳашарда иштирок этдилар.

Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов раҳбарлигида тиббиёт муассасалари ходимлари умумхалқ ҳашарида ободонлаштириш ишларини олиб бордилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳашар
Ангрен шаҳридан олис ҳудуд аҳолиси ҳам умумхалқ ҳашарини уюшқоқлик билан ўтказдилар.

Хусусан, "Нишбош" маҳалласининг ёшу қариси йўл ва ариқларни текислаш ва тозалаш ишларини баҳамжиҳатлик билан амалга оширдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳашар
#эзгулик

Бугун биз ҳам баҳолиқудрат енг шимариб, Бекобод туманидаги олис маҳалла ҳашарига ҳисса қўшдик.

Шу баҳона одамлар билан мулоқот қилдик. Муаммо ва камчиликларни яна бир ўргандик. Қишлоқ одамларининг тафти, самимияти, очиқкўнгиллигидан ҳаммамизга завқ берди, куч ва шижоат олдик

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ҳашар
Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Сарвар Нуридлинов бошчилигида барча муассасаларда ҳашар уюшқоқликда ташкил этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
.#ҳашар
Ангрен шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимларт бўлим идораси атрофида ҳашар ўтказдилар.

Ҳудудда мавжуд дарахтлар окланди, ариқ тозаланди, йўлда чуқурлар шағал билан тўлдирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#арафа_юмушлари
#вилоят_ҳокимлигида

⚡️Бугун вилоят ҳокими раислигида кириб келаётган Рамазон ҳайити ва Хотира ва қадрлаш кунини вилоятимизда муносиб нишонлашга бағишланган видеоалоқа шаклида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

🔺Мазкур йиғилишда Зойир Мирзаевдан иқтибослар:

🔺Рамазон ҳайити бирдамлик, меҳр-оқибат, саҳоват ва қадр-қиммат айёми. Байрам муносабати билан ташкил этиладиган тадбир ва маросимлар ҳам шунга монанд бўлиши керак.

🔺Вилоят маҳаллий бюджетдан 1 миллиард сўм маблағ ажратиб, бир кун муддатда 2 минг нафар бемор, ногирон ва боқувчисини бўлмаган инсонлар оиласига ҳайитлик сифатида 500 минг сўмдан етказиб берамиз. Маблағларни маққсадли йўналтиришни тегишли масъуллар шахсан назорат қилиб менга ахборот беради.

🔺Янги йил байрамида қилган савобли ишимизни яна давом эттирамиз. Манзилли рўйхат бор, шу рўйхатдаги эҳтиёжманд оила фарзандларини бозорга олиб чиқиб, мавсумий кийинтирамиз. Вилоят ҳокимидан тортиб, ҳамма раҳбарлар бу ишга бош қўшамиз.

🔺Вилоятимизда 32 нафар уруш фахрийси қолган. Уларнинг бори файзимиз, давлатимиз. Ҳар бирларининг ҳонадонларини байрамхонага айлантирамиз. Давлатнинг, Президентнинг йўқловини ҳис этишсин отахонларимиз. Улар ғанимат, кўнгилларини олиб қолайлик. Президентимиз ажратган маблағдан ташқари эҳтиёжларига қараб маиший техникалар олиб берамиз. Бу масалани ҳам шахсан ўзим назорат қиламан.

🔺Ҳайит намозига масжидларимиз тахт бўлиши керак. Бириктирилган масъуллар тозалик, озодаликка, таҳоратхоналардаги шарт-шароитларга, овоз кучайтиргичлар билан етарли таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин. Намозхонларимиз қийналишмасин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#4_сектор
#ҳоким_ёрдамчиси
#бир_кунлик_иш_жараёни

"Гўзал" МФЙда Оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва тикувчилик йўналиши бўйича ўқув маркази ташкил қилиш истагини билдирган фуқарога таъминотчи томонидан тикув машиналари келтирилди.

Айни пайтда тикув машиналарини йиғиш ва ўрнатиш жараёни олиб борилаяпти.
Дилмурод Муротов,
"Гўзал" МФЙ ҳоким ёрдамчиси
@angrenhokimligi_7