Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
113K photos
8.54K videos
131 files
22.3K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари "Навбаҳор" маҳалласида ҳам бўлдилар.
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ҳамда секторлар раҳбарлари Абид Арипов, Қаҳрамон Маткобуловлар Дукент қўрғони "Навбаҳор" маҳалласида фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган муаммоларини тингладилар.

Муаммо шундаки, маиший чиқиндиларни йиғиб олиш хизматини кўрсатаётган тадбиркорга аҳоли томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаяпти.

Масала ечими юзасидан шаҳар раҳбари томонидан таклиф, тавсиялар берилди.
#обод_маҳалла

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шаҳар раҳбари "Обод маҳалла" дастури доирасида ободланштириладиган "Улуғбек", "Боботоғ" маҳалла фуқаролар йиғинларида мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан бажариладиган ишлар режа-жадвали ҳанузгача тақдим қилинмагани ва бу йўналишда шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан назорат ўрнатилмаганлигини кескин танқид қилди.

Йиғилиш давомида "Обод маҳалла" дамтури бўйича коммунал тизимда ишларни бошлаш, оптик толали интернет тармоғини тортиш, болалар ўйингоҳлари ва "Workout" спорт майдончасини барпо этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ҳар бир масала атрофлича кўрилди, аниқ вазифалар белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизнинг_интервью
"Ўзбеккўмир" АЖ Бош директорининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Даврон Абдураҳмонов билан аудиосуҳбат
Батафсил🎤аудиосуҳбатда
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7