Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#жараён
#семинар
Ангрен шаҳрида "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари" га бағишланган семинар бошланди.

Унда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов сўзга чиқди ва бугунги кунда хотин-қизлар фаолларининг ўрни ва фаолияти тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Семинарда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси масъул вакили Нигора Тошқулова, Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Роҳила Абдукадировалар қатнашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#4_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан "маҳаллабай" тизими асосида ҳар бир ҳудуднинг ҳозирги аҳволини ўрганиш, муаимоларни ижобий ҳал этиш ва маҳалланинг мослашуви ва одамларнинг яшаш тарзи ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш каби устувор вазифаларга эътибор кучайтирилган.

Бугун эрталабдан 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобулов "8 Март" маҳалласида бўлди.

Маҳалла раиси Б. Ханаев, ҳоким ёрдамчиси З. Қодировлар билан дастлаб маҳалла идорасида учрашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Учрашув чоғида яқинда қуриб, реконструкция қилинган маҳалланинг маъмурий идорасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, маҳаллада бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдираётган тадбиркорларни жалб этиш билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобулов маҳаллада тадбиркорликни кенгайтиришда ҳоким ёрдамчиси ва маҳалоа раисига зарур тавсия, таклиф ва кўрсатмалар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#шаҳар_Кенгашида

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Комиссия йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги ВМ-737-сонли қарорларининг ижроси бўйича маълумотлар тингланди.

Шу билан бирга, уй-жой билан таъминлаш учун субсидиялар ва имтиёзлар тақсимланиши устидан комиссия томонидан қатъий назорат қилиш зарурлиги белгиланди.

Уй-жой фондининг қаровсиз қолган уй ва хонадонларни тиклаш каби қўшимча манбаларини мазкур масала билан шуғулланувчи масъул шахсларни тинглаш бўйича навбатдаги комиссияда ишлаб чиқиш таклиф этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7