Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#яшил_макон

Ангрен шаҳрида "яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Шимолий боғ" ҳудудидаги ер майдонига мевали, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Бундан ташқари, ушбу масканнинг бир қисми токзорга айлантирилди.

Бугун шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Шимолий боғ"даги яшил майдонларда униб-ўсаётган нав-ниҳолларнинг парвариши билан танишди.

Мазкур маскандаги мавжуд дов-дарахт, нав-ниҳолларни суғориш билан боғлиқ тизимини ҳам кўздан кечирди.

Боғдаги яшил майдонни сақлаш, парваришлаш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.
#айни_дамда

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Оҳангарон" кўчасида амалга оширилаётган ободончилик ишлари ҳамда ҳудуддаги мавжуд чойхона, дўкон ва автомобилларга сервис хизмати кўрсатувчи шаҳобчаларнинг ён-атрофини тартибга келтириш билан боғлиқ жараёнларни кўздан кечирмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланаётганлигини маълум қилиб, молия-иқтисод соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлмаган фуқароларни ишончига кирган ҳолда, уларнинг шахсий маблағларини ноқонуний ўзлаштириб келган масъулияти чекланган жамият фаолиятига чек қўйилди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
#яшил_йиллик

Ангрен шаҳрида "Яшил йиллик" лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўчат ўтқазиш ишлари олиб борилди.

Ангрен ШЭТК раҳбари Бекзодхон Ниматуллаев бошчилигидаги аҳил жамоа ҳам корхонага тегишли ҳудуд ер майдонларини яшил маконга айлантиришда фаол қатнашмоқдалар.
Ангрен ШЭТК балансида бўлган П/СТлар атрофида яшил макон лойҳасига асосан ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Ангрен шаҳар 12-сонли умумтаълим мактабида "Тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа ва технология" фанлар ойлиги доирасида "Амалий фанларни ўрганишда, энг замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланиш" мавзусида "Гўзаллик - бу эркин қалб ва мустаҳкам соғлиқ самарасидир" шиори остида вилоят семинари бўлиб ўтди.