Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#фуқаролар_қабули
Шаҳар Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги мурожаатлари бўйича қабул бўлиб ўтмоқда.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов, 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобулов, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари фуқароларнинг уй-жой, саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам ажратиш, "Истиқлол" МФЙ раисига номзод масаласини кўриш, кўп қаватли уйлар ҳовлисида қурилиш ишлари, бандлик билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди.
#фуқаролар_қабули

Фуқароларнинг кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатишда ширкатлар фаолияти ва бошқарув сервис компаниясининг ўрни ва талаба фарзандларининг контракт тўловини тўлашда амалий ёрдам бериш юзасидан қилинган мурожаатлар ҳам кўрилди.

Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ҳар бир мурожаат юзасидан тегишлиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Кўп қаватли уйда яшовчи фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд бўлиб, қарз фуқародан илгари яшаган хонадон эгаларига тегишли бўлган.

Бугунги кунда электр энергия тармоқдан узилган. Болалар уйи тарбияланувчиси бўлган бу фуқаро ҳозирги кунда вояга етмаган икки нафар фарзанди билан электр энергиясиз қийналмоқда.

Қабул жараёнида мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди ва фуқаро яшаётган хонадоннинг электр энергияси улаб бериладиган ҳамда қарздорлик суд тартибида кўриладиган бўлди.
"Ёшлик" маҳалласида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган фуқаронинг 5/4-8-уйнинг том қисмини ва унинг хонадонини таъмирлаш бўйича қилган мурожаати кўрилди.

Фуқаронинг муаммоси ижобий ҳал бўлди.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.
Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.

“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.

Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.

Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:

- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;

- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;

- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.
Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим”, деди давлат раҳбари йиғилишда ва деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди:

- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги,

- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.

Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:

- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;

- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;

- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.
📚📚📚📚📚

Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари ёшлар билан учрашдилар.

Ангрен шаҳар 5-умумтаълим мактабида "Китоб - бебаҳо бойлик" мавзусида тадбирда Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ёшлар масалалари буйича проректор Б. Халиков, институт ёшлар иттифоқи етакчиси О. Олимжонов, университет талабаси "Ёш китобхон" танловининг Республика босқичи ғолиби М. Умарова, университет ёшлар етакчиси С. Эшбуриев ҳамда
Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари С. Анарбоев,
шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Назарова,
шаҳар маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Юсуповлар иштирок этдилар.

Табдирда қатнашган мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Тадбир давомида "Китоблар ярмаркаси" ташкил этилди.