Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари давом этаяпти.

"Нурчи" маҳалласининг раиси В.Гасимов бошчилигида бугуннинг ўзида 150 та маназарали дарахт кўчати экилди.
#Yoshlar_ittifoqi
#Angren_shahar_Kengashi
#Yoshlar_ishlari_agentligi
#Angren_shahar_bo‘limi
#Amir_Temur_686_yilligi
#Zakovat
1336 yil ​​9 aprel - buyuk sarkarda, yirik davlat arbobi, markazlashgan davlat asoschisi, ilm-fan va madaniyat homiysi, Sohibqiron Amir Temur tavallud topgan kun munosabati bilan O‘zbekiston yoshlar ittifoqi, Yoshlari shlari agentligi, Qamchiq qutqaruv bo‘limi, 42219-harbiy qism hamda IIB hamkorlikda 42219-harbiy qism Axborot resurs markazida "ZAKOVAT" intellektual o‘yini o‘tkazildi.
Gʻoliblar diplom va estalik sovg‘alar bilan taqdirlandi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда ҳоким вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в. в. б. Акмал Гулмуротовлар Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари лавозими жорий этилгани, уларга юклатилган асосий вазифа ва мажбуриятлар ҳақида қисқача маълумот бердилар.

Шунингдек, бугунги кунда улар томонидан амалга оширилаётган амалий ишларга эътибор қаратилди.
Ҳақиқатан, эндиликда маҳаллаларда ҳоким ва раиснинг икки қаноти бор, қандай ижтимоий-иқтисодий муаммо ва камчиликлар бўладиган бўлса, уларнинг ечими учун дахлдор ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаолияти ўз ишини бошлади.

Йиғилиш жараёнида ҳоким ёрдамчиси ҳам, ёшлар етакчиси ҳам ўз ваколатлари доирасида ҳудудда фаолият юритиш, қонун доирасида амалий кўмак бериш, уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, Президентимиз ва Ҳукуматиммз томонидан келгусида ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топадиган шахс бўлиб етишишларида яратилаётган кенг имкониятларни тўғри йўналтиришлари хусусида сўз борди.