Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Инфографика
#истеъдод
Шаҳримиздаги 33-умумий ўрта таълим мактабида истеъдодли ёшлар талайгина. Турли миллат вакиллари таҳсил олаётган ўқув даргоҳимиз раҳбариятининг одилона бошқаруви ҳамда талабчанлиги, устозлар фидоийлиги боис барча жабҳаларда илғор. Шунинг учун ҳам жонажон мактабимизда ҳамиша ҳаёт қизғин. Бундан илҳомланган бизнинг ёш ижодкорлар жамоаси ҳам нафақат шаҳримиз балки вилоятимиз, республикамиз миқёсида пешқадамликни қўлдан бой бермай келаётир. Ёш қаламкашлар орасида ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан ажралиб турадиган иқтидорли қизимиз Ҳуснора Маҳмудова ҳам шулар жумласидандир. Республикада ягона болалар ва ўсмирлар газетаси - «Тонг юлдузи» эътибори-ю эътирофига сазовор бўлиш, олтинга тенг саҳифаларидан жой олиш бахтига мушарраф бўлган сеҳрли мўйқалам соҳибасига ижодий парвозингиз юксак ва бардавом бўлсин, деб қоламиз.
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи Муҳаббатой Абдуқодирова.
Ангрен шаҳрида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари давом этаяпти.

"Нурчи" маҳалласининг раиси В.Гасимов бошчилигида бугуннинг ўзида 150 та маназарали дарахт кўчати экилди.
#Yoshlar_ittifoqi
#Angren_shahar_Kengashi
#Yoshlar_ishlari_agentligi
#Angren_shahar_bo‘limi
#Amir_Temur_686_yilligi
#Zakovat
1336 yil ​​9 aprel - buyuk sarkarda, yirik davlat arbobi, markazlashgan davlat asoschisi, ilm-fan va madaniyat homiysi, Sohibqiron Amir Temur tavallud topgan kun munosabati bilan O‘zbekiston yoshlar ittifoqi, Yoshlari shlari agentligi, Qamchiq qutqaruv bo‘limi, 42219-harbiy qism hamda IIB hamkorlikda 42219-harbiy qism Axborot resurs markazida "ZAKOVAT" intellektual o‘yini o‘tkazildi.
Gʻoliblar diplom va estalik sovg‘alar bilan taqdirlandi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда ҳоким вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в. в. б. Акмал Гулмуротовлар Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари лавозими жорий этилгани, уларга юклатилган асосий вазифа ва мажбуриятлар ҳақида қисқача маълумот бердилар.

Шунингдек, бугунги кунда улар томонидан амалга оширилаётган амалий ишларга эътибор қаратилди.