Учрашув давомида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, инновацион технологиялардан фойдаланиш, ўқувчиларни китобхонликка жалб қилиш, интеллектуал салоҳиятини юесалтириш, жисмонан бақувват этиб тарбиялашга эътиборни кучайтириш омиллари хусусида сўз юритди.
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов Давлат ихтисослашган мактаб-интернатида бўлди.
Мактаб-интернатида 385 нафар ўқувчи таълим олади. Ўқувчилврнинг чуқур билим эгаллашлари учун қулвйликлар яратилган.
Хусусан, шаҳар раҳбари Нуритдин Абдураҳимов 360 ўринли ётоқхона ҳамда ошхонадаги шароитларни кўздан кечирди.
Шу ернинг ўзида шаҳар раҳбари ўқувчилар билан суҳбатлашди ва қизиқишларини ўрганди.
Мактаб-интернатида 385 нафар ўқувчи таълим олади. Ўқувчилврнинг чуқур билим эгаллашлари учун қулвйликлар яратилган.
Хусусан, шаҳар раҳбари Нуритдин Абдураҳимов 360 ўринли ётоқхона ҳамда ошхонадаги шароитларни кўздан кечирди.
Шу ернинг ўзида шаҳар раҳбари ўқувчилар билан суҳбатлашди ва қизиқишларини ўрганди.
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар ҳокими ўринбосари Салим Анарбоев, ХТБ мудири в. в.б. Қаҳрамон Умаровлар мактаб маъмурияти билан учрашдилар ва бугунги таълим ислоҳотлари хусусида фикр юритдилар.
Ангрен шаҳар Халк таълими бўлимига қарашли 22- мактаб маъмурияти томонидан "Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик" мавзусида ота оналар билан қизиқарли учрашув ўтказилди. Учрашувга таклиф этилган меҳмонлар- Нуронийлар жамғармаси фахрий вакили Пардаев Турдали ҳожи ака, Ангрен шаҳар Облиқ жомеъ масжиди имом хатиби Кушбаев Нуриддин қори, Ангрен шаҳар фаол аёли Карима ҳожи оналар иштирокида музокараларга бой тарзда ўтди. Меҳмонлар навбат билан сўзга чиқиб, фарзанд тарбиясига оид маслаҳатлари билан ўртоқлашишди. Айниқса ўзбек оналарига муносиб мулойим ва қалбга ёқимли ширали овозлари билан меҳмон онамиз Карима ҳожи она сўзга чиқиб ибратли ҳикоялари билан маслаҳат ўгитлари билан қатнашчиларни меҳрини қозондилар.Мазкур учрашувдан ҳар бир ота-она ўзларига керакли хулоса олишди.
М. Насибалиева
М. Насибалиева