Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.68K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️4 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими бошчилигида қишлоқ хўжалиги ходимлари Зангиота зиёратгоҳида

*Бекобод шаҳри. Режага асосан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари шаҳримизда ўрганиш ўтказишди

*Оққўрғон тумани. Чигит экиш авж паллада

*Оҳангарон шаҳри. Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун

*Янгийўл тумани. 10 йилга ижарага ер ва баённомалар берилди

*Янгийўл шаҳри. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа

*Чирчиқ шаҳри. Нарҳ-наво барқарорлиги назоратда

*Юқори Чирчиқ тумани. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

*Юқори Чирчиқ тумани.

*Қуйи Чирчиқ тумани.
“Ёш қутқарувчи" - кунгиллилар мусобақаси

*Бекобод тумани. Маллабой маҳалласининг томорқаларига пресс тур ташкил этилди

*Оҳангарон тумани. Илғорлик ёшлар илғорламоқда

*Бўстонлиқ тумани. Ташаббусда ташаббус кўрсатганлар

*Ангрен шаҳри. "Яшил йиллик" лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ҳашарида тоғ олди аҳолиси фаол қатнашди

*Бўка тумани. Яшил маконлар кенгаймоқда

*Пискент тумани. Кичик саноат зонаси ишбилармонлар учун имконият манбаи

*Чиноз тумани. Аҳилликда Наврўз тантаналари

*Нурафшон шаҳри. Таморқаларда иссиқхоналар ташкил этилади

*Тошкент тумани. “Оналар боғи”га ниҳоллар экилди

*Олмалиқ шаҳри. Деҳқон бозоридаги нархлар депутатлар назоратида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

❗️"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 5 апрель куни "Нурчи" МФЙ 5/1"а" даҳаси, "Боботоғ" МФЙ 5/1"б" даҳаси ва шаҳар ичидаги ичимлик суви тармоғида вужудга келган носозликларни бартараф этиш мақсадида режали таъмирлаш ишлари олиб борилади.

🔗Шу муносабат билан эртага 5 апрель куни соат 08.00 дан 20.00 гача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

❗️Истеъмолчилардан иимлик суви заҳираси яратишингизни сўраймиз.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉70-665-08-60

Мурожатлар учун ягона телеграм
👉+99894 119-28-19

✍️"ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#рейд_тадбири

Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги, "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги 104-сонли қарори талабларига мувофиқ, Ангрен деҳқон бозори ҳудудидаги ташқи реклама объектлари, эълон, пешлавҳалар ва бошқа барча турдаги ташқи ёзувларининг ҳолати ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

🔗Ўтказилган ўрганишлар натижасида айрим ташқи ёзувлар қонун хужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

📌Аниқланган ҳолатлар жойида бартараф этилди, Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига огоҳлантириш хатлари берилди.

📍Ишчи гуруҳи ўз ишини хафта давомида тўлиқ Ангрен Деҳқон бозори ҳудудида олиб боради.
Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🟢 ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ УЧУН СТАЖ ЕТАРЛИ БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ.

⚡️САВОЛ;
Мени ёшим 54 да. Аёллар ёшга доир пенсияга чиқиш учун камида 20 йил стажга эга бўлиши кераклигини биламан. Мени хозирги меҳнат стажим 11 йил. Келаси йили мен пенсия ёшига етаман. Шунда мени пенсияга чиқишим қандай бўлади. 11 йиллик стажим билан хам пенсияга чиқсам бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни 7-моддасида, ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлади деб кўрсатилган.

Юқоридаги қонуннинг 8-моддасида эса, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўша шахс камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши кераклиги кўрсатилган ва энг камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлган шахсларга ёшга доир пенсия бор стажига мутаносиб равишда тайинланади деб белгиланган.

✏️ Бу нима дегани, бу агар сиз 7-моддада кўрсатилганидек 20 йил меҳнат стажига эга бўлмасангиз хечам хижолат бўлманг дегани. Пенсия сизни ўша 11 йиллик иш стажингизга мос равишда тайинланаверади дегани. Фақат 20 йил тўлиқ ишлаган шахс 20 йиллик стажи учун 20 сўм пенсия олса, сиз пенсияни 11 йиллик стажингизга қараб 11 сўм оласиз бўлди. Фарқи шунда.

Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
02.04.2022/21.00

#Toshkent

NOGIRONLIGI BO'LGAN HUNARMANDLAR UCHUN YANA BIR IMKONIYAT

Muxbir: Gulijon NORALIYEVA🎤

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
https://t.iss.one/zortv_bukun
#электр_таъминоти
Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТК раҳбари:

- Ангрен УБ ходимлари томонидан "Самарчўғ" МФЙ ҳудудида жойлашган 200-сонли ТП (трансфооматор пункти) да 143-сонли наряд бўйича мукаммал таьмирлаш ишлари бажарилди...
~
P. S: Эътибор берсангиз, ушбу жараёнда электр-монтёр аёл ходима ҳам бор экан.

Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Angren_IIB

ANGREN SHAHAR IIB BOSHLIGʻI VA MASʼUL RAHBARLARINING ISHONCH TELEFONLARI

Hurmatli fuqarolar, agarda sizning haq-huquqlaringiz ichki ishlar organlari xodimi tomonidan buzilsa shahar IIB boshligʻi yoki sohaviy xizmat rahbarlariga murojaat qilishingiz mumkin.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

АНГРЕНДА ЁШЛАРГА ЯНА ВАУЧЕР ТОПШИРИЛДИ – БУ САФАР ТАДБИРКОР ТАШАББУС КЎРСАТДИ.

🔺Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими, "Bilim Ziyo" ўқув маркази ва "Empire Fitness" спорт клуби ҳамкорлигида
46 та маҳалладаги ёшлар етакчилари беллашдилар. "Қалқон" ва "Ёшлар" жамоаларига бўлинган ёшлар жисмоний салоҳиятларини синовдан ўтказдилар.

🏆Баҳс-мунозарага бой ўтган тадбирда "Ёшлар" жамоаси ўз устунлигини намойиш қилди. Ғолиблар ва иштирокчиларга "Empire Fitness" спорт клубининг ВАУЧЕР лари топширилди

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҳоким_ёрдамчиси

"Янги Гўшсой" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Фазлиддин Якубов ташабуси билан фуқарога "Ҳар бир оила - тадбиркор" тамойили асосида имтиёзли кредит эвазига зарур маҳсулотлар етказиб берилди.