Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
⚡️Йиғилишда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ҳудуддаги мавжуд 46 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг фаолияти, уларнинг олдидаги вазифалари тўғрисида сўз юритди. ⚡️Шунингдек, ҳудудда камчиликлар мавжудлигини қайд этиб, айрим ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятига салбий баҳо бериб, қўйилган вазифалар тўлиқ бажарилмаётганлигини кескин танқид қилди. 📌Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъулларининг зиммаларига ҳоким ёрдамчилари фаолиятини янада такомиллаштириш, одамларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва ҳудудда тадбиркорликни кенгайтириш билан боғлиқ бир қатор вазифалар берди. Ёшлар ишлари агентлиги тадбирлар билан чекланмасдан амалий ва устувор вазифалар билан ҳам шуғулланишларини таъкидлади. @angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси

Ангрен шахар "Кимёгар" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Абдувохид Саимов:

- Тадбиркорга ўз вақтида берилган кўмак, тушунчалар натижасида куни кеча маҳалла худудида "JASURBEK" номли нодавлат мактабгача таьлим муассасаси очилди ва фойдаланишга топширилди.

Ушбу боғча маҳалла ҳудудидаги 25 та тарбияланувчи болалар билан бир қаторда 3 нафар маҳалладаги ишсиз фуқароларни иш билан таьминлади.
@angrenhokimligi_7
#сайлов
#ушбу_ҳафтада
МУҲИМ ЖАРАЁНГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
✍️Маълумки, мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

⚡️Хусусан, Ангрен шаҳрида мазкур муҳим жараёнга тайёргарлик қизғин тус олди.

⚡️Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг тегишли қарори ижроси бўйича шаҳарда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича кўмаклашувчи комиссия аъзоларининг таркиби шакллантирилди.

🔗Ушбу ҳафтада бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибида сайловга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин, Абдураҳимов томонидан сайловни ўтказиш муҳим сиёсий жараён эканлиги таъкидланиб, сайловни ҳар томонлама сифатли ташкил этиш, муносиб номзодларни саралаш бўйича комиссия аъзоларига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
✍️Ангрен шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича кўмаклашувчи комиссия аъзолари "ZOOM" платформаси орқали ўтказилган семинарда қатнашдилар.

🖇Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулнора Маруфова ҳам иштирок этди ва кўмаклашувчи ишчи гуруҳининг сайловга тайёргарлик кўришда ва сайловни ўтказишда олдидаги вазифалари хусусида гапирди. Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
Тайинлов

Каюмов Исроилжон Исмоилович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ангрен шаҳри бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

Исроилжон Каюмов - 1981 йил 27 апрелда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган.

Маълумоти – олий. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги -
ҳуқуқшунос, юристпруденция.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Мажбурий ижро бюроси қидирув инспектори лавозимида ишлаган.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
✍️Ангрен шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича кўмаклашувчи комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

🖇Йиғилишда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича кўмаклашувчи комиссия раиси Бакир Расулов, комиссия раиси ўринбосари Шерзод Мирзакаримовлар ишчи гуруҳи аъзолари билан сайловга тайёргарлик кўриш ва ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар.

🔗 Ишчи гуруҳининг сайловга тайёргарлик кўришдаги ва сайловни ўтказиш жараёнидаги ўрни ва вазифалари тушунтирилди. Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7