Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌳Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ташаббуси билан "Тараққиёт" маҳалласининг "Обод турмуш" кўчаси бўйидаги ҳудуд ер майдони "Яшил маскан"га айлантирилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар "Навбаҳор" маҳалласида 50 сотих бўш ер майдони 3-сектор раҳбари Абид Ариповнинг ташаббуси билан обод қилиниб, мевали боғ яратилмоқда.
#Adliya_aksiya

Adliya vazirligi tomonidan 2022-yil 15-martdan 15-mayga qadar “Sogʻliqni saqlash va taʻlim tizimi xodimlarining huquqlarini himoya qilish” huquqiy aksiyasi oʻtkazilishi e’lon qilingan edi.

Aksiya doirasida soha boʻyicha adliya organlariga 490 ta murojaatlar kelib tushgan bo‘lsa, shundan, 252 tasi (50%) qanoatlantirildi, 13 ta murojaat bo‘yicha huquqiy tushuntirish berildi hamda 3 ta murojaat tegishliligiga ko‘ra vakolatli organlarga yuborildi. Hozirda 222 ta murojaatlar ko‘rib chiqilmoqda.

Murojaatlarning asosiy qismi Andijon (244 ta), Samarqand (108 ta), Jizzax va Buxoro (48 tadan) viloyatlariga to‘g‘ri kelmoqda.

Aksiya doirasida hududiy adliya organlari tomonidan soha xodimlarining manfaati yuzasidan:
▫️ 271 ta taqdimnoma;
▫️49 ta ogohnoma;
▫️ 38 ta maʼmuriy;
▫️1 ta jinoiy javobgarlikka tortish yuzasidan taklif hamda sudlarga 195 ta 880,7 mln so‘mlik daʼvo arizalari kiritildi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
ХОДИМ МАЛАКАСИ ЕТАРЛИ БЎЛМАСА УНГА БОШҚА ИШ ТАКЛИФ ЭТИЛМАЙДИМИ?

Мени малакм етарли бўлмаганлиги сабабли меҳнат шартномаси МК 100 модда 2 қисми 2 банди билан бекор қилинмоқда. Эшитишимча, ташкилот раҳбари менга малака камроқ талаб қиладиган иш таклиф этиши керак эди. Лекин бундай ишлар бўлса ҳам менга иш таклиф этилмади. Аслида қандай бўлиши керак. Маслаҳат беринг.

📍ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 102-моддасига биноан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 1 (корхона тугатилган ҳолатлардан ташқари), 2 ва 6-бандлари асосида бекор қилинишида иш берувчи ушбу асосларга кўра меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг бутун муддати давомида ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 42-бандига кўра агар ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига нолойиқ деб топилганлиги сабабли Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, унга мутахассислиги бўйича камроқ малакали иш таклиф этилиши, у ҳам мавжуд бўлмаса, корхонада мавжуд бўлган камроқ малакали бошқа иш таклиф этилади.

Эътибор беринг! Агар меҳнат низосини кўриш жараёнида иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси юқорида қайд этилган асосларга кўра бекор қилинаётганда, ходимни шу корхонага ишга жойлаштириш имконияти бўла туриб, бундай чора кўрилмагани тасдиқланса, суд меҳнат шартномасини бекор қилишни ғайриқонуний деб топиб, ходимни аввалги ишига (лавозимига) тиклайди.

Демак, иш берувчи сизга мутахассислигингиз бўйича камроқ малакали иш таклиф этиши, у ҳам мавжуд бўлмаса, корхонада мавжуд бўлган камроқ малакали бошқа иш таклиф этиши лозим эди.
#жамият

Шу кунларда барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам маҳалла хотин-қизлар фаолларига номзодларнинг танлови ўтказилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулнора Маруфова, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул вакили Роҳила Абдуқодирва, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Тожинисо Алибаева ҳамда 4 та сектор котиби маҳалла хотин-қизлар фаолларига номзодлар билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат давомида барча номзодларга аёлларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, уларни ҳар соҳада қўллаб-қувватлаш ҳамда бугунги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб этиш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятини тўғри йўналтириш борасида муҳим вазифалар айтиб ўтилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инвестиция
#иқтисод

ХОРИЖЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР АНГРЕНДА БЎЛДИЛАР

✍️Бугун Ангрен шаҳрига хорижлик ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрдилар.

🔎Кореа Республикаси Ҳукуматининг "EIPP СРI" институти делегация аъзолари, жумладан, гуруҳ раҳбари Квон Куоунг Донг бошчилигида Нави Ахн, "Samsung" SPS компанияси вакили Даниэл Илонг, "TG" компаниясидан Хечул Ан ва Жоен Веон Ёоунг жаноблари "Ангрен эркин иқтисодий зонаси" дирекциясида бўлдилар ва маъмурият билан юзма-юз учрашдилар.

⚡️Ўзаро мулоқотларда "Smart city" дастурини ишлаб чиқиш вва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7