Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
САҲНА ОРТИДАГИ ЖОНКУЯРЛАР

Шаҳар Маданият бўлими бошлиғи Шокир Миржалилов бошчилигидаги аҳил жамоа ҳар бир байрамга ўзгача тараддуд кўради.

Наврўз байрами дастури ва сценарийсига янгича ёндашилгани тадбирнинг бошланишидан якуний қисмидаги чиқишларда яққол намоён бўлди. Айниқса, қизиқарли ва ранг-баранг қўшиқ, рақслар ижроси олқишларга сазовор бўлди.
Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

2022 йил октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.

Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#жараён

Ҳар бир соҳа ходимлари ўз йўналишларидаги белгиланган вазифаларини бажаришларида "маҳаллабай", "хонадонбай" тизимидан самарали фойдаланмоқдалар.

Шу кунларда Ангрен шаҳар ДСИ раҳбари Қ.Маткобулов бошчилигида инспекция ходимлари маҳаллаларда солиқ тўлов хабарномаларини тарқатмоқдалар.

Солиқ тўловларини амалга ошириш жараёнида фаол қатнашинг!
#яшил_йиллик

Бугун Ангрен шаҳрида барча корхона, ташкилотлар томонидан терак кўчатлари ўтқазиш ишлари қизғин тусга кирди.

Шаҳар Халқ қабулхонаси жамоаси томонидан ҳам ҳудудига 100 туп терак кўчати ўтқазилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Муҳим

Юртимизда 1 апрелдан бошлаб нималар ўзгаради?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Endi, Angren shahrida 46 ta mahallalarda faoliyat yuritayotgan "yoshlar yetakchilari" ingliz va rus tillari kurslarida malakalarini oshirishadi!

Sababi, 10 yildan ortiq vaqt davomida Angren shahar yoshlariga chet tillaridan sifatli ta'lim berib kelayotgan "BILIM ZIYO" o'quv markazi va Yoshlar ishlari agentligi Angren shahar bo'limi o'rtasida MEMORANDUM imzolandi.
Unga ko'ra mahallalarga biriktirilgan yoshlar yetakchilari aprel oyidan boshlab ingliz va rus tillalari kurslarida maxsus kelishuv asosida o'qitiladi.

"Biz shahrimizda faoliyat yuritayotgan yoshlar yetakchilarimizning har tomonlama mukammal bo'lishlarini xohlaymiz, chunki ular shaharda olib borilayotgan yoshlar siyosati masalasida "lokomativ" vazifasini bajarishadi. Biz ham bir chetda turmagan xolda, imkoniyatimizdan kelib chiqqan xolda yoshlar yetakchilarimizni qo'llab-quvvatlashga qaror qildik", deydi markaz rahbari Abror Nazirov.

Bizni kizating: @bilim_ziyo
Murojaat uchun: +998903473773
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиёт_шарт

📌Сиз фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш ҳақида маълумотга эгамисиз? Нохуш ҳолатларда ўзингизни қандай тутишни ҳамда ўзгаларга қай тартибда ёрдам кўрсатиш зарурлигини биласизми?

Унда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳрида ташкил этилган "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув-маркази Сизга бу борада ёрдам беради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#1_сектор
"Янги Ҳаёт" МФЙда нонвойхона иш бошлаганлиги тўғрисида маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси хабар берди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тақдимот

Ангрен шаҳар "Наврўз-1" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Озода Ҳикматованинг бир ойда эришган ютуқлари ҳақида

Батафсил 🎥видеолавҳада
#инсон_қадри

ҲОКИМ ЁШИ УЛУҒ ОНАХОННИ ҚУТЛАДИ

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш - энг муҳим устувор йўналишлардан биридир.

🔹Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилни - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилишида ҳам улкан мазмун-моҳият мужассам. Мантиқан моҳиятга эга бу эзгу ғоя янада ўз ифодасини топмоқда.

▫️Шаҳримизда юз ёш билан юзлашганлар сони яна бир нафарга ортди.

🔎"Кўктерак" маҳалласида умргузаронлик қилаётган
Гулбиби она Маткулова
юз ёшга тўлди.

🔗Шу муносабат билан шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов Гулбиби онанинг хонадонида бўлди ва қутлуғ ёши билан муборакбод бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7