Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Navro'z [www.bestmusic.uz]
Firdavs va Dilso'z
Наврўз - янги кун барчага муборак бўлсин! Баҳорнинг табаррук айёми хонадонларимизга тинчлик, ризқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

https://t.iss.one/toshkent_matbuoti
#соғинч

Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов таваллуд топган кун

БИР ҚАРАСАМ…

Бир қарасам, дўсту ёрдан кўнглим тўқдай,
Бир қарасам, атрофимда ҳеч ким йўқдай.

Бир қарасам, суянчиқдай болаларим,
Бир қарасам, улар синиқ лолаларим.

Бир қарасам, бу дунёда бахтим бордай,
Бир қарасам, буткул олам менга тордай.

Бир қарасам, муродимга етгандайман,
Бир қарасам, кўзим очиқ кетгандайман.

Бир қарасам, шон-шуҳратга йўғрилганман,
Бир қарасам, эндигина туғилганман.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
“Humo Arena” мажмуасида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни байрам билан табриклади.
Тантанадан сўнг, Президент Наврўз сайлида миллий маданият марказлари, фольклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
​​НАВРЎЗ ТАРИХИДАН

Шамсий йил ҳисобида йилнинг биринчи куни Наврўз форсча — “янги кун” деб аталади ва бу кун қиш фаслидан чиқиб, баҳор айёмига соғ-саломат етганимизнинг шукронаси ҳамда деҳқончилик ишларининг бошланиши муносабати билан ўтказиладиган энг халқчил баҳор байрами ҳисобланади.

Наврўз Ер ҳақидаги дастлабки илмий-географик тасаввурлар пайдо бўлган замонлардан бошлаб шаклланган . Наврўз байрамининг бундан 3,5-4 минг йил бурун бизнинг ўлкамизда пайдо бўлганлиги илмий жиҳатдан исботланган.
Наврўз тантаналарида ночор ва камбағалларга меҳр-муруват ва хайру саховат кўрсатиш, қон-қариндошлар ва дўст-биродорлар ҳолидан хабар олиш, оила аъзоларига меҳр-муҳаббат билан муомалада бўлиш, гина-қудурат ва адоватни эсдан чиқариб, урушганларни ярашишлари, Наврўзнинг шоҳона таоми сумалакнинг Биби Фотима таоми деб номланиши ва шунга ўхшаган инсоний фазилатлар ва савобли ишлар Наврўзнинг ислом дини билан нечоғлик яқинлиги, уй-ғунлашганининг яққол тимсолидир.

Ўзбекистонда Президентнинг 1990 йил май ойидаги фармонига асосан 21 март -Наврўз умумхалқ байрами ва дам олиш куни, деб эълон қилинди. Мустақиллик йилларида Наврўз умумжаҳон байрами сифатида тан олинди ва 2009 йилда ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданияти мероси рўйхатига киритилди. Шамсия (қуёш) йили ҳисобида 21 мартга тўғри келган биринчи янги кунни Наврўз деб атаганлар. Қадимдан Ўрта Осиё ва Эронда Наврўз нафақат халқ, балки давлат байрами сифатида ҳам нишонланган. Умар Ҳайёмнинг «Наврўзнома»сида таъкидланишича, илк баҳор байрамида ажам подшоҳлари барча замонларда иложи борича дастурхонни яхшироқ безатишни одат қилганлар.
Наврўз куни подшоҳ дастурхонига буғдой, арпа, тариқ, макка, нўхот, ясмиқ, гуруч, кунжут ёки ловия унидан пиширилган нон қўйилган. Дастурхон ўртасига турли дарахт (тол, беҳи, анор ва ҳ.к)лардан етти новда, етти оқ коса ва оқ дирхам, янги динор ҳам қўйилган. Подшога қанд ва кокос ёнғоғи билан махсус таом берганлар, у таомни янги соғилган сутга хурмо солиб истеъмол қилган.
Абу Райҳон Берунийнинг таърифича, Наврўз куни тонг отганда биров гап гапиришдан олдин уч қошиқ асал ялаш удуми бўлган. Наврўз куни одамлар бир-бирларига шакар ва ширинликлар ҳадя қилишган, («ҳаётингиз ширин бўлсин» деган маънода), гуллар тақдим қилишган («гўзал бўлинг» маъносида), бир-бирларига сув сепишган («бу йил сув кўп бўлсин, мўл ҳосил бўлсин» маъносида), шунингдек, Наврўз куни ширинликлар ейиш ҳам энг муҳим удумлардан бири бўлга.
🌸 Navro’zi olam muborak!

🌿 Bugun 21-mart kun bilan tun tenglashgan sanada Sharqona yangi yil — Navro’z ayyomi kirib keldi. Bayram munosabati bilan O’zbekiston yoshlar ittifoqi jamoasi yurtdoshlarimizni samimiy qutlaydi!

💐 Har bir kuningiz bugungiday charog’on, fayzli, yangi orzu va umidlarga limmo-lim bo’lsin!

Yosharish va yangilanish, mehr-u muhabbat bayramida yaqinlarimiz bilan diydorlashgani, tabriklagani boraylik 😊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸Қалбларни соғинтирган, дилларга завқ улашувчи фусункор Наврўзи олам муборак бўлсин! 🌸Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инсон_қадри
#саховат_мурувват
#имконият
✍️Наврўз - меҳр-оқибат, саховат-мурувват ҳамда миллий қадриятлар, эзгу анъана ва удумларни ўзида мужассам этган азалий байрам.

📍Бугун Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ташаббуси билан анъанага кўра, Наврўз байрами муносабати билан жонлиқ сўйилди.

⚡️Унда деҳқон бозор ҳудудидаги арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасига арзон нархларда 310 килограмм гўшт топширилди.

✔️Бундан ташқари, "Жигаристон" МФЙ ҳудудидаги кам таъминланган 5 та оилага гўшт ва озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу йилда барча дехқон фермерларимизга алоҳида омад тилайман! Яна бир бор Наврўз муборак бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, қадрли юртдошлар!

Счастливого праздника Навруз, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter