Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#шукуҳ
#Наврўз_яқин

Ангрен шаҳар 41-умумий ўрта таълим мактаби мусиқа ўқитувчиси Махлиё Куйлиева бошчилигида рақс, қўшиқ тўгаракларига қатнашувчи ўқувчилар Ўзбекистон телеканалида 21 март куни эфирга бериладиган "Наврўз" байрамига бағишланган кўрсатувларни тасвирга тушириш жараёнида қатнашдилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Кенгаш_Котибияти

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🔗Йиғилишда Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи биринчи ўринбосари Ғ.Абдумўминов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари А.Мадалиев, Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи З.Маликов, ХТБ мудири в.в.б. Қ.Умаров, Таьлим ва фан ҳодимларини касаба уюшмаси раҳбари Б.Юлдашев, Савдо саноат палатаси раҳбари Н.Атабеков, Ангрен шаҳар маданият бўлими ҳодими И.Маҳкамов, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Аҳмедов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ишлаш маркази бош мутахасиси М.Абдураимов, Тиббиёт бирлашмаси иқтисодчиси И.Маматова, Молия бўлими масъули Ш.Турдалиев, Иқтисодий тараққиёт ва камабағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Саттаров, “Ангрен Meat-Milk” МЧЖ корхона таъсисчиси Б.Тиллабоев, 4-ТБМ ва 3-сонли КМК МЧЖ таъсисчиси А.Сайдуллаев, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ilhom

Angren shahar XTBga qarashli 35-umumiy oʻrta taʼlim maktabi 5-sinf oʻquvchisi Marjona
Norjigitovaing "Vatan taraqqiyotiga mening hissam " tanlovi uchun yozgan "Mustaqil Vatanim "she'ri
-------

Mustaqil Vatanim

Oʻtgan ming asrdan beradi sado
Oʻzgalar bir dunyo oʻzi bir dunyo
Tanamda doimo joʻsh urgan qonim
Mustaqil Vatanim Oʻzbekistonim

Har bir qarich yerlari jannatlarga teng
Buxoro Samarqandda Xivasin koʻring
Quyoshi porlaydi tinchdir osmoni
Mustaqil Vatanim Oʻzbekistonim

Zamonlarga boqing bugun tengdoshim
Boshqadan kam qilmas bizni yurtboshi
Yaxshi yomon kunda vatandir panox
Bu yurtni qoʻllaydi yaratgan ollox

Birlashib shu elning ertasi uchun
Yurakda borlasin oʻchmas bir uchqun
Dilda faqatgina yolgʻiz soʻzimiz
Axir biz buyuk yurt farzandlarimiz!
#Дайжест

❗️16 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Олмалиқ шаҳри. "Наврўз" айёмига тайёргарлик ишлари авжида

*Янгийўл шаҳри.
Маликахон тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов “LUKBO TEXTILE” ҳамда “ORZUTEX” МЧЖлар фаолиятини кўздан кечирди

*Паркент тумани. "
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига мутасадди раҳбарлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

*Бекобод тумани.
19 нафар вояга етмаган ёшларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди

*Оҳангарон тумани.
Оила – муқаддас: ФҲДЁда нима гаплар?

*Бўстонлиқ тумани.
Нархлар барқарорлиги доимий назоратда

*Ангрен шаҳри.
Чекка ҳудудда сайёр қабул бўлиб ўтди

*Қибрай тумани.
Туман ёш спортчилари ҳоким эътиборида

*Ўрта Чирчиқ тумани. "
HUAWEI" компанияси ҳомийлик ёрдамларини кўрсатди

*Бўка тумани. “
Наврўз” хайрия тадбири бўлиб ўтди

*Зангиота тумани.
Прокурор ва ҳоким ёрдамчилари учрашуви

*Бекобод шаҳри. "
Дўстлик" МФЙда сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

*Нурафшон шаҳри.
Ҳоким ёшлар билан учрашуви

*Тошкент тумани.
Ёшларга эътибор янада кучайтирилади

*Оққўрғон тумани.
Бозорда нарх-наво қатъий назоратда

*Оҳангарон шаҳри. 4000 ўринли жоме масжиди фойдаланишга топширилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#баёнот
#расмий

Об-ҳавонинг ўзгариши, тинимсиз ёмғир ёғиши коммунал соҳа тармоғига ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви таъминотида муаммоларга дуч келинмоқда. Муаммоларни бартараф этиш учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти.
Ҳолат юзасидан "Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти қуйидагиларни маълум қилди:

- Ангрен шаҳрида иссиқлик энергиясида юзага келаётган муаммолар бўйича шуни маълум қиламизки, об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли "Angren IES" АЖда кўмир ёқилғиси ёмғир остида қолиб кетганлиги ва тозаловчи фильтрлар эса лойқа сувнинг лойи тўлиб қолганлиги боис, меъёрдаги керакли ҳароратда иссиқлик узатиш имкони бўлмади.

Натижада узатилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати тушиб кетишига сабаб бўлди. Ҳозирда ушбу камчиликлар бартараф қилиниб ҳаророт босқичма-босқич кўтарилмоқда.

Бугунги ёғингарчиликлар, табиат инжиқликлари ва об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли тармоқда юзага келаётган узилишларни истеъмолчиларимиз тўғри тушунадилар, деб ўйлаймиз.

"Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
ДЕКРЕТ ПУЛИ ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК

Assalomu alaykum. Savolim tug‘riq ta‘tiliga chiqqan ayolga qancha muddatda buliten puli berilishi kerak. Men yanvarda ta‘tiliga chiqsamda hali pulimni ololganim yo‘q.

📌 ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан:

▫️Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади.

🔹 Этибор беринг! "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом"нинг 40-бандига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.

❗️Эслатиб ўтамиз. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

❗️Демак, юқорида келтирилган асосларга кўра, сизга тиббиёт муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасини иш жойингизга берганингиздан сўнг сизга меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини беришлари лозим. Агар берилмаган тақдирда яшаш жойингиздаги меҳнат ҳуқуқ инспекторига мурожаат қилишингиз керак.
⚡️ Контракт тўлаш муддати узайтирилди

2021/2022-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.

Ушбу муддат қуйидагилар:

тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

@yangiuzbekiston_uz
17 март куни соат 14:00 да Ангрен шаҳар 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ассалом Наврўз" деб номланган концерт дастури намойиш этилади.

Барчангизни ушбу концерт дастури томошасига таклиф этамиз!

@angrenmadaniyat