Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
114K photos
8.62K videos
133 files
22.5K links
Download Telegram
#Ангрен #сектор_раҳбарлари
ЗАРУР ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
✍️Шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши, кучли ёмғир ёғиши ва табиат ҳодисалари натижасида содир бўлиши мумкин бўлган турли вазиятларнинг олдини олиш ва ёғин-сочинли кунларни беталофат ўтказиш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда.

⚡️Ангрен шаҳрида олис ва тоғ олди ҳудудларда ариқ-зовурлар, дарё, сой қирғоқларига ҳимоя тўсиқлари ўрнатиш ишлари олиб борилди.

🔎Бугун шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида секторлар раҳбарлари, депутат Э.Эргашев, ФВБ, Миллий гвардия, ИИБ ҳамда коммунал ташкилотлар раҳбарлари фуқаро муҳофазаси билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлашда бор куч, ва имкониятларни ишга солдилар.

⚡️Хусусан, "Жигаристон", "Чинниобод" маҳаллаларида ариқ-зовурлар, сув ўтиш йўллари тозаланди ва сув ювиш ҳолати бартараф этилди.

📌Жараён ҳашар йўли билан амалга оширилиб, зарур техника воситалари жалб этилди.
"Жигаристон" МФЙ. ички йўлларга ариқ қазилди, қувур ётқизилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
НАВБАҲОР ИЛҲОМЛАРИ
✍️Ангрен шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида шу мавзуда ижодий учрашув ташкиллаштирилди.
🔗Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири Неъмат Душаев, «Адабиёт зиёси» газетаси муҳаррир ўринбосари Нигора Шофайзиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимига қарашли «Довон жилғалари» адабий маҳорат мактаби раҳбари Муҳаббат Абдуқодирова, ижодкор Атҳам Турсунқулов ҳамда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони соҳибаси Мунира Кимсановалар тадбирда қатнашдилар. 📌Шунингдек, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ижросида қўшиқ ва рақслар, «Довон жилғалари» адабий маҳорат мактаби аъзолари ҳамда 18-, 33-мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари барчага манзур бўлди. Мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Нозила Усмонова барча иштирокчиларга бадиий адабиётлар туҳфа қилди.
ЛАТИФ ЛАҲЗАЛАР
✍️Ангрен шаҳрида ижодий-маданий тадбир бўлиб ўтди

🔎Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мутахассиси, истеъдодли адиба, бетакрор шоира Наргиза Асадова ҳамда «Парвоз» адабий маҳорат мактабининг бир гуруҳ ёш ижодкорлар иштирок этдилар.

🔗Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Неъмат Душаев, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Ангрен шаҳар бўлими раиси Алижон Юсупов, Ангрен шаҳар маданият бўлими раҳбари Шокир Миржалилов, «Довон жилғалари» маҳорат мактаби раҳбари Муҳаббатой Абдуқодировалар шаҳримизда амалга оширилаётган ижодий-маданий ишлар борасида сўз юритдилар.

📍Тадбирнинг ўзига хос хаяжонли лаҳзалари бу - Наргиза Асадованинг дастхатлари билан «Довон жилғалари» маҳорат мактаби кутубхонасига ва ёш қаламкашларга бадиий китобларни туҳфа этиш онлари бўлди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
✍️Баҳорнинг илк кунларида Ангрен шаҳар АКМда «Навбаҳор нашидаси» деб номланган ижодий-маданий байрам тадбири бўлиб ўтди. 🔹Шаҳримизда яшаб, ижод қилаётган истеъдод эгалари ўз бадиий чиқишлари билан тадбирга ўзгача файз киритдилар.
✔️АКМ раҳбари Гулбаҳор Сафарова томонидан меҳмон ижодкорларга бадиий адабиётлар туҳфа қилинди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#болага_китоб_беринг ЭНГ ЯХШИ САРМОЯ - ФАРЗАНД УЧУН САРФ ЭТИЛГАН САРМОЯДИР
✍️Ангрен шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида шу шиор остида китобхонлик марафони бўлиб ўтди.
🔸Ўқувчилар ва аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда мактаб жамоаси, ҳомий ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла аҳли фаол иштирок этдилар. ✔️Ота-оналар, мактаб жамоаси ҳомийларга миннатдорчилик билдирдилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7