Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#вазият
ҲОКИМ ОЛИС ҲУДУДДА
✍️Об-ҳавонинг ёғин-сочинли келиши тоғли ҳудудларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. ⚡️Бугун шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов эрталабдан шаҳардаги дарё қирғоқлари ва олис ҳудудлардаги аҳволни кўздан кечирди. Хусусан, "Жигаристон" маҳалласида бўлиб, унда 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобулов, ҳокимлик масъуллари ҳамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати Эркин Эргашевлар билан биргаликда ички кўчалардаги вазиятни барқарорлаштириш учун мавжуд имкониятларни ишга солди ва зарур амалий ёрдам кўрсатди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар раҳбарининг шахсий ташаббуси барчага намуна бўлди Табиатнинг инжиқликлари, аёвсиз ёғаётган ёмғир ангренликларни саросимага туширгани йўқ. Ушбу вазиятда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов зудлик билан зарур чора-тадбирларни белгилади. Шаҳар раҳбарининг тезкор саъй-ҳаракати ҳамда маҳалла аҳлининг, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг кўмаги билан вужудга келган муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
✍️Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида Ангрен шаҳридан олисда жойлашган "Жигаристон" маҳалласи тоғ олди ёғингарчиликлар туфайли ички йўлларни сув ювиш ҳолатлари бартараф этилаяпти. Кўча йўлларига белгиланган ҳажмдаги қувур келтирилди ва ариқларга ўрнатиш ишлари бошланди. Ушбу ҳудудда ҳам табиатнинг инжиқликлари натижасида содир этилиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олди олинмоқда. Муҳими, ҳудудда аҳоли турар-жойлари об-ҳавонинг инжиқликларидан зарар кўрмаган. Шаҳар раҳбари бошчилигида ҳашар давом этаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7