Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Bahor-fasllar kelinchagi. Yangilanish va yasharish faslida go'zallik va nafosat timsoli bo'lmish ayollar bayrami 8-mart xalqaro "Xotin-qizlar kuni" munosabati bilan Angren shahar XTBga qarashli 35-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Ayolga ehtirom" shiori ostida ijodiy-madaniy tadbir bo'lib o'tdi.Tadbirni maktab direktoriXadicha Baltabayeva kirish so'zi va samimiy dil izxorlari bilan ochib berdi.

Maktabning 7-8-9-sinflar o'rtasida "Balli, qizlar" bellashuvi o'tkazildi. Qizlar 4 ta shart asosida o'zaro bellashdilar va o'zlarining iste'dodlarini namoyon qildilar.

Tadbir qo'shiq, she'r va raqslar bilan uyg'un bo'lgan holda yuqori saviyada o'tdi.

Ayniqsa, jajji bolajonlarimizning tomonidan onani ulug'lovchi va uni madh etuvchi she'rlari, raqslari o'zgacha joziba baxsh etdi.

Maktabimizning fidoiy va jonkuyar o'qituvchilariga bayram munosabati bilan tabriknoma va esdalik sovg'alari topshirildi.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар Ёшлар ишлари агентлигида байрамона кайфият
angrenhokimligi_7
Onam o`ynasin (popuri)
Isroiljon.I.
Хонанда Исроилжон Иброҳимов ижросида "Онам ўйнасин" қўшиғи

@angrenmadaniyat
Audio
Хонанда Алимардон Матқосимов ижросида "Азиз опа-сингилларим" қўшиғи

@angrenmadaniyat
⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи
Зойир Тоирович Мирзаевнинг
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Баҳор ўз сепини ёзиб келар экан, илк фусункор, гулларга безалган айёмини Аёлларга туҳфа этади!

🌷 Оналаримиз, опа-сингиллару қизларимиз чеҳрасидаги табассум кўкламнинг гул-ғунчаларига қиёс. Шундай экан, нафақат бугунги байрам куни, балки умри давомида аёлларимизни шодлик, мамнунлик ҳисси тарк этмасин!

🌺 Байрамда бошланган қувонч, эзгу тилаклар бардавом бўлсин!


💐Табриклаймиз!
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Поздравляю, с уважением Элёр Ильхомович Пирматов
#қарор_ва_ижро

Юртимизда давлатимиз раҳбари ва Ҳуукуматимиз томонидан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нарх-наволарнинг сунъий равишда ошишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борадақарорлар эълон қилиниб, жойларда ижроси таъминланмоқда.
Маълумки, аҳолининг гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи катта.

Эндиликда ушбу маҳсулотларнинг нарх-навоси назоратда бўлади. Ҳар бир ҳудудда, деҳқон бозорларида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилди.
@angrenhokimligi_7
Хусусан, Тошкент вилояти ҳокимининг ушбу йўналиш бўйича берган топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида "Ангрен Деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудида шаҳар ҳокимлиги, Департамент шаҳар бўлими, "Вилоятбозорсавдо" ҳамда деҳқон бозори раҳбари, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари биргаликда бозорда нарх-навонинг асоссиз кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган ярмаркалардаги ҳолатни ўргандилар ва назоратни кучайтирдилар.

"Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари Д.Облакулов ташаббуси билан юз килограмм миқдорида ош дамланиб, барча тадбиркорларга тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
#табрик
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимовнинг "8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан шаҳар хотин-қизларига байрам Табриги

Қадрли ва меҳридарё онажонлар, опа-сингиллар!

Бугун тинч ва мусаффо осмон остида, кўкламнинг илиқ нафаси қалбларга жўщқинлик олиб кираётган паллада Сизларга эзгу ниятлар билдиришдан мамнунман.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.

Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!
8 Март — Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!
@angrenhokimligi_7