Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
106K photos
8.11K videos
119 files
21.3K links
Download Telegram
Ayni damda Angren shahar hokimi Abdurahimov Nuritdin Karimovich tomonidan Nasiba Gafurova va Ravshanoy Gaziyevalar "Mo‘tabar ona" ko'krak nishoni bilan taqdirlandi va bundan tashqari shahrimizning faol ayollariga tashakkurnomalar ham berildi.

@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
Ангрен шаҳрида 8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири қизғин давом этаяпти.

Ангрен шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимёхон Қосимхонова ижросида қўшиқлар олқишларга сазовор бўлди.
#маҳаллабай

ҲОКИМ ЧЕККА ҲУДУДДАГИ МАҲАЛЛАДА БЎЛДИ

Шу кунларда Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиб, ҳудудда амалга оширилаётган жараённи кўздан кечирмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов "Оппартак" маҳалласида бўлди.

⚡️Унда жорий йилда маҳалла ҳудудида йўлни таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни ўрганди.

📌Маҳалланинг кекса нуроний отахони билан мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашилди ва ечимини кутаётган масалаларни муҳокама қилдилар, таклиф, тавсиялар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

✔️Шаҳар ҳокими в. б. Нуритдин Абдураҳимов "Оппартак" маҳалласида бўлган чоғида ҳудуднинг ободлигини таъминлаш, шу билан бир қаторда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва "Яшил йиллик" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилишини таъкидлади.
@angrenhokimligi_7
#1_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида маҳаллаларнинг ички йўлларини дастур доирасида таъмирлаш, аҳолига қулай шароитлар яратишга эътибор янада кучайтирилди.

Шу мақсадда Ангрен шаҳар ҳокими в.б.Нуритдин Абдураҳимов ҳар бир маҳаллада бўлиб, кўчаларда яёв юриб, ҳудуддаги ва одамларни қийнаб келаётган муаммоларни бартарақ этиш учун ўрганмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов "Наврўз-1" маҳалласи "Аҳмад Ямсавий" кўчасида бўлди. Кўча йўлларининг ҳозирги ҳолатини кўрди.

Мазкур маҳаллада "Аҳмад Яссавий" кўча йўллари ҳақиқатан таъмирталаб.

Ушбу йўлларни таъмирлаш зарурлиги юзасидан мутасаддиларга вазифалар белигланди.
@angrenhokimligi_7
#1_сектор

Таълим сифати ва самарадорлиги устувор саналади.

Ангрен шаҳар ҳокими в.б.Нуритдин Абдураҳимов ҳар бир маҳаллада бўлган чоғида ҳудуддаги таълим муассасаларидаги шароитлар ва таълим жараёнини ҳам кузатмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов "Наврўз-1" маҳалласида жойлашган 17-умумтаълим мактабида ҳам бўлди. Мактабнинг ҳозирги ҳолатини кўрди ва дарс жараёнини кўздан кечирди, ўқувчиларнинг эгаллаётган билим даражаси билан ҳам қизиқди.

Бундан ташқари мактаб фаоллар залида яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
@angrenhokimligi_7