Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов Ангрен шаҳрида бўлган чоғида ҳудудда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

👉
Батафсил
Бизни кузатинг↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Кенгаш_котибияти

Бугун Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия" аъзолари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлди.

Унда комиссия раиси Шокир Уришов ва комиссия аъзолари депутатлар ҳамда шаҳар Маданият бўлими раҳбари Шокир Миржалиловлар "Дукент" маданият маркази биносининг ҳозирги ҳолати билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.

Маданият маркази биносини таъмирлаш юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижаси таҳлил қилинди ва ушбу масала навбатдаги сессия ишида кўрилиши юзасидан таклифлар берилди.
Бизни кузатинг↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Халқпарвар_комиссияси

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6186-сонли Фармонининг Ангрен шаҳрида ижросининг муҳокамасига бағишланган йиғилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Халқпарвар” комиссияси томонидан ўтказилди.

❇️ Йиғилишдан сўнг комиссия аъзолари ва масъуллар Пф-6186-сонли Фармон ижроси бўйича шаҳарда уй-жой қуриш билан боғлиқ жараён қурилиш объектларига жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Ушбу жараёнда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов ҳам қатнашди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ободонлаштириш

Ангрен шаҳар "Кимёгар" маҳалласи "Қорабоғсой" кўчаси

Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига янгича ёндашуви.
#жараён

“Хотин -қизларни эъзозлаш ҳафталиги” ўтказилади

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шерзод Мирзакаримов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳрида жорий йилнинг 3-10 март кунлари “Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони” номли эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ҳафталикни юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни маҳалла ва корхона ташкилотлар кесимида ташкил этишда хотин-қизлар кенгаши, маҳалла раислари ва раис ўринбосарларига вазифалар белгилаб берилди.

Шерзод Мирзакаримов - шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи:

- Ўтказиладиган тадбирларга маданият маънавият ва санат намояндалари, ёзувчи ва олимлар “маҳаллабай” бириктирилади. Бундан ташқари, жойларда депутатлар ўз сайлов округларида, барча даражадаги давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ўз маҳаллаларида хотин-қизлар билан очиқ мулоқотлар уюштирадилар. Нуроний онахонлар, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор хамда оғир шароитда яшаётган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилади. Ҳафталик доирасида корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий ҳамда оммавий спорт тадбирларини ўтказиш ва сенарийлар ишлаб чиқиш Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан мувофиқлаштирилади. Узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, фидойиллик ватанпарварлик, садоқат ва ибрат намунасини кўрсатиб, хизмат қилган нуроний онахонларни , “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га, киритилган хотин-қизларни Қибрай туманига “Ўзбекистон боғи ”га ҳамда тарихий масканлар зиёратгоҳларга олиб бориш режалаштирилган. Ҳафталик давомида маданий тадбирлар (театр, музей, концерт, кино, кўнгилочар) жойларга саёҳат уюштирилади. Тор мутахассислар ҳамда умумий амалиёт шифокорларидан иборат “Доимо эътибордасиз! ” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, нуроний онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўркдан ўтказилади.
Хотин-қизлар ўртасида “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи!” шиори остида мусобақалар ташкил қилинади. Маҳаллаларда кўнгилли ёшларни жалб этган ҳолда, якка ёлғиз онахонлар, боқувчисини йўқотган ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг хонадонларида, томорқа ер майдонларида ҳашарлар уюштириш, “Таббарук онахонларни эъзозлйлик” мавзусида учрашувлар ўтказаш ва 100 ёшга тўлган нуроний онахонлар эъзозу ардоқланишига қаратилган тадбирлар ташкил этилиши ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгилаб қўйилган.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуваро_муҳофазаси

⚡️Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳудудда жойлашган савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш жойларида газ ҳаво чақнаши, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди.

⚡️Тадбирлар давомида тадбиркорларга тушунтириш ва йўриқномалар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7