Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
"Алишер Навоий" номидаги маданият маркази Жараёндан фотолавҳалар
#3_сектор ЁШИ УЛУҒ КИШИЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА ✍️Юртимизда инсон қадр-қиммати энг муҳим ва устувордир. Бугунги кунда ҳар бир ҳудудда имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишда секторлар раҳбарлари ташаббус кўрсатишларидан оддий одамлар мамнун бўлаяптилар. ✔️Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов сектор таркибидаги маҳаллаларда умргузаронлик қилаётган ёлғиз кексалар ва ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилишда ҳамда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг муаммосини ҳал қилишда яқиндан ёрдам бермоқда. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🔎Хусусан, "Обод" маҳалласида истиқомат қилувчи, ёлғиз кекса Махфират Худаёрова ўзи яшайдиган хонадонда электр симлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги туфайли доимий равишда электр энергия ўчиб қолаётганлиги ва ушбу симларни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 🔹Сектор раҳбари Абид Арипов фуқаро Махфират Худаёрованинг хонадонидаги яроқсиз бўлган барча электр симларни тўлиқ янгисига алмаштириш, энергия тежовчи ёритгичлар ўрнатиш ишларига бош-қош бўлди ва кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#COVID_19
#ommaviy_emlash

АНГРЕН ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТ
!

Азиз хамшаҳарлар, муассаса ва ташкилот раҳбарлари! Санитария-эпидемиология ҳизмати Ангрен шаҳар бўлими Сизларни COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши "бустер"- (қўшимча) дозада эмлашга чақиради

Маълумки бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида, жумладан Ангрен шаҳрида ҳам коронавирус инфекцияси бўйича нохуш эпидемик ҳолат ҳамон сақланиб қолмоқда.

Бустер дозада эмланиш тартиби қуйидагича, яъни, 1-босқичда эмланганига камида 6 ой муддат ўтгандан сўнг ҳамда вакцинанинг тўлиқ эмлаш босқичларидан ўтган фуқароларга тавсия этилади.

Республика миқёсида бўлгани каби Ангрен шаҳрида ҳам эмлаш хафталикларини ўтказиш бўйича старт берилган. Иммунизация тадбирларига шаҳардаги барча оилавий поликлиникада ташкил этилган эмлаш пунктлари, малакали мутахассислардан иборат мобил эмлаш бригадалари шай холатга келтирилиб вакцина заҳираси ва иммунизация воситалари билан етарли таъминланган.

Бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлашдан кўзланган мақсад, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва жамоавий иммунитетни шакллантириш. Шундай экан бугунги кундаги сиёсий даражадаги эмлаш тадбирларида уюшқоқлик билан иштирок этишларингни сўраймиз.

📌 Эслатиб ўтамиз: эмлаш тадбирларига соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар балки жамиятнинг ташаббускор хар бир шахси, муассаса ва ташкилот раҳбарлари бирдек масъулдирлар.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳизмати Ангрен шаҳар бўлими https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#COVID_19
#public_vaccination

ОБРАЩЕНИЕ К ЖИТЕЛЯМ ГОРОДА АНГРЕН!

Уважаемые соотечественники, руководители учреждений и организаций! Санитарно-эпидемиологическая служба Ангренского городского филиала приглашает пройти вакцинацию против коронавирусной инфекции COVID-19 в «бустерной» (дополнительной) дозе

Известно, что в Республике Узбекистан, а также в городе Ангрен, как и во всем мире, эпидемия коронавирусной инфекции остается прежней.

Ревакцинация рекомендована гражданам, завершившим полный этап вакцинации не менее чем через 6 месяцев после первого этапа вакцинации.

Как и в республике, в Ангрене стартовали недели вакцинации. Во всех семейных поликлиниках города организованы прививочные пункты, передвижные прививочные бригады, состоящие из квалифицированных специалистов, оснащены запасами вакцин и оборудованием для иммунизации.

Целью вакцинации против управляемых инфекционных заболеваний является пропаганда здорового образа жизни среди населения и формирование коллективного иммунитета. Поэтому просим вас принять активное участие в сегодняшних политически мотивированных прививках.

📌 Обратите внимание, что иммунизация является обязанностью Минздрава, а также руководителей каждой общины, учреждения и организации.

Санитарно-эпидемиологическая служба мира и здравоохранения Ангренский городской отдел https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси

Ангрен шаҳрида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан тажриба учун тоғ олди ҳудудларида "Биогомус" ишлаб чиқариш мақсадида "Қўқон тажрибаси" татбиқ этилди.

Ангренда синов тариқасида тажриба қилиш мақсадида Ангрен шаҳар марказ ходимлари ва республика вакиллари мутахассисларни таклиф қилдилар.

Мутахассислар ҳамда жойлардаги ҳоким ёрдамчилари ушбу тажриба юзасидан аҳолига тарғибот қилдилар.

Хусусан, Қўқон шаҳридаги "РИЗО ЗИЁ" МЧЖ раҳбари ва мутахассисларидан Маруф Раҳимов ҳамда ҳоким ёрдамчилари "Янги Ҳаёт", "Самарчўғ", "Нишбош" маҳаллаларида "биогомус"ни тарғиб ва татбиқ қилиш бўйича тушунтиришлар олиб бордилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси

Ўз ваколатлари доирасида зиммаларидаги вазифаларни бажаришга киришган ҳар бир ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги муаммоларни ҳал этишда бор имкониятларни ишга солаяптилар.

Хусусан, "Гулбоғ" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Сарвар Эркабоев "Speshil big buzines Nosirov Yoqubjon" билан биргаликда "Анҳор" асосий кўча йўлига шағал қопламасини келтирдилар.

Натижада жами 600 метр йўлга шағал қопламаси ётқизилди. Текислаш ишлари маҳалла фуқароларининг кўмаги билан амалга оширилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7