#муносабат
Ижтимоий тармоқда ичимлик суви қувури ёрилгани бўйича қилинган мурожаат юзасидан муносабат
Ангрен шаҳар "8 Март" маҳалласида ичимлик суви тармоғида ҳақиқатан қувур ёрилиши юзага келган. Ушбу носозликни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.
Мазкур мурожаат шаҳар прокурори томонидан назоратга олинган. Муаммога тезкор барҳам бериш чоралари кўрилди. Бунинг учун "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлимидан навбатчи бригада ҳамда зарур куч ва техника воситалари жалб этилган.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube

#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Янгиобод" маҳалласида мавжуд бўлган собиқ мусиқа мактаби биноси "снос" қилинмоқда каби тарқалган хабар бўйича ўрганиш олиб борилди.
Маълум бўлишича, кўп йиллардан
бери (собиқ мусиқа мактабининг биноси) мазкур иншоат ҳужжатлари билан боғлиқ ҳолат икки тадбиркор ўртасида ўзаро низоли вазиятни келтириб чиқарган. Томонлар белгиланган тартибда юқори турувчи идораларга мурожаат қилишган. Ўрганишлар давомида мазкур бино бир неча йиллар давомида фойдаланилмаган. Унинг ички қисмида маданий мерослар билан боғлиқ манба ҳам жиҳозлар ҳам йўқ.
Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ жараёнлар якунига етган. Суд томонидан қонун доирасида эгалик ҳуқуқини қўлга киритган тадбиркор эндиликда таъмирлаш ишларини олиб бораяпти. Бинони бузиш ёки "снос" билан боғлиқ хабар асоссиз. Ташландиқ ҳолга келиб қолган ушбу бинодан самарали фойдаланиш мақсадида ҳозирги вақтда тадбиркор томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти .
Мазкур бинонинг сотилиши ва балансга олиниши билан жараёнлар шаҳар ҳокимлигига мутлақо боғлиқ эмаслигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳрида боғчаларнинг бирида бола куйиб қолганлиги бўйича мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Нуриддинов қуйидагиларни маълум қилди:
- Ҳақиқатан, Ангрен шаҳар "Наврўз -1" МФЙ "Қорий Ниёзий" кўчасида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига мўлжалланаётган уйларнинг бирида жорий йилнинг 10 февраль шанба куни куни тахминан соат 14.00 ларда куйиш ҳолати содир бўлган. Боланинг онаси яқин таниши бўлган, хонадон аъзоси, Муҳаббат Д.га ишга чиқишини маълум қилиб, ўзининг розилиги билан бир ёш саккиз ойлик бўлган фарзандини қараб туришини илтимос қилган ва улар ўзаро келишгандан сўнг болани Муҳаббат Д.нинг уйига олиб келиб топширган. Муҳаббат Д. болага қараган. Унинг айтишича, куйиш эҳтиётсизлик оқибатида рўй берган ва бу тўғрисида боланинг оиласига хабар берилган.
Куйган боланинг аҳволи хусусида
Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ф.Иманов қуйидагиларни маълум қилди:
- Айни вақтда бемор бола, шаҳар марказий шифохонасида шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Умумий тананинг саккиз фоизи куйган. Беш кун давомида қилинган муолажалар натижасида боланинг умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозирги кунда бола динамикаси, ҳаракати қониқарли, стандарт даво буюрилган.
Ангрен шаҳар ҳокими бемор бола ва унинг онасидан хабар олди. Ҳолат бўйича суҳбатлашди. Онанинг мурожаатини тинглади. Боланинг соғлиғи доимий назоратда бўлиши, керакли муолажалари сифатли амалга ошириш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланиш бўйича Тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига топшириқлар берди.
Ангрен шаҳар ИИБ маъмуриятининг берган маълумотига кўра, боланинг куйиш ҳолати юзасидан ҳозирда шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

#муносабат Ижтимоий тармоқда “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси фаолияти ва унинг бугунги ҳолати бўйича жойланган видеолавҳали мурожаат ўрганилди.
Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси белгиланган меъёрда тўлақонли фаолият юритимоқда. Бугунги кунда ўқувчилар, спортчилар ва аҳоли мавжуд шароитлардан фойдаланмоқда.
Ангрен шаҳар 1-спорт мактаби маъмуриятининг берган маълумотига кўра, ижтимоий тармоққа жойланган видеолавҳа (эски бўлиб) 2023 йилда тасвирга олинган. Ўтган йили ҳақиқатан ҳам бир дона ойна деразаси атрофида кичик бўлак қисмида вужудга келган носозлик шу куннинг ўзида бартараф этилган.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси белгиланган меъёрда тўлақонли фаолият юритимоқда. Бугунги кунда ўқувчилар, спортчилар ва аҳоли мавжуд шароитлардан фойдаланмоқда.
Ангрен шаҳар 1-спорт мактаби маъмуриятининг берган маълумотига кўра, ижтимоий тармоққа жойланган видеолавҳа (эски бўлиб) 2023 йилда тасвирга олинган. Ўтган йили ҳақиқатан ҳам бир дона ойна деразаси атрофида кичик бўлак қисмида вужудга келган носозлик шу куннинг ўзида бартараф этилган.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муносабат
Жорий йилнинг 23 май куни Ангрен шаҳар 43-ИДУМда бўлиб ўтган "Фарзандим учун бир китоб" акцияси доирасида "Китоблар карвони" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир ўтказилган кун жами 3800 дона китоб туҳфа қилинди. Акция 2024 йилнинг 25 май кунига қадар давом этган.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 23 май куни 43-ИДУМда бўлиб ўтган тадбир " Nurafshon", "Ўзбекистон 24" телеканалларида ёритиш учун тасвирга олинди ва шу куннинг ўзида юборилди. Телканалларда журналист томонидан китоблар сони тўғрисида берилган маълумот тадбир ўтказилган кун давомида жами 3800 та китоб кутубхонага топширилгани ҳақида эди. Мазкур лавҳа жорий йилнинг 29 май куни "Nurafshon" телевидениеси орқали намоийиш этилди.
"Фарзандим учун бир китоб" акция ташкилотчилари ва қатнашчиларига телеканал орқали берилган маълумот фақат 23 май ҳолати бўйича берилгани ва ушбу ахборотни тўғри талқин қилишларини, тадбир юқори савияда ташкил этилгани учун оммавий ахборот воситаларида ёритилганини ҳисобга ва инобатга олишларини сўраймиз.
Ангрен шаҳар 43-ИДУМ раҳбари Тожинисо Алибоева бу тўғрида қуйидагиларни маълум қилди:
- Жорий йилнинг 23 май куни" Фарзандим учун бир китоб" акциясини байрамона ўтказдик ва шу куни жами 3800 дона китоб кутубхонага топширилди. Ота-оналаримиз ушбу кўрсаткич билан чекланмасдан 25 май кунига қадар ўз туҳфалари билан фаол қатнашдилар ва жами 5500 та китоб акция доирасида жамланиб, кутубхонага белгиланган тартибда киритилди. Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ангрен шаҳри бўйича 29 май куни ўрганиш олиб борилганида, кутубхонага туҳфа қилинган 5500 дона кўздан кечирилди. Шундан 5439 таси саноқдан ўтди. Қолган 61 та китоб белгиланган Низом талабига тўғри келмагани учун ишчи гуруҳи саноқдан ўтмаганлиги тўғрисида далолатнома тузди. "Фарзандим учун бир китоб" акцияси давомида жами 5439 та китоб мактаб кутубхонасига топширилди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube

“Маҳалла” газетасининг
2024 йил 22 июнь 32-сонида Ангрен шаҳар “Беруний” маҳалласида спорт майдонига оид чоп этилган танқидий материал ўрнанилди.
Жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига "Беруний" маҳалласида ёшлар спорт билан шуғулланишлари учун 37-, 43-умумтаълим мактаблари спорт зали ва стадионида шароитлар яратилган.
Ангрен шаҳрида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш учун 2 та спорт мактаби, "Ангрен" марказий стадионида ҳам қулай шароитлар бор. Турли спорт мусобақалари замонавий ўйингоҳларда ўтказиб келинмоқда. Мазкур маҳалла ёшлари учун янги умумтаълим мактаби биносини қуриш лойиҳаси режалаштирилган. Маҳалла ёшлари учун спорт билан шуғулланишларида тўсқинлик йўқ.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар марказий чиқиндихонада ёнғин билан боғлиқ видеомурожаат тарқалди. Шу муносабат билан мазкур ҳолат юзасидан Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ангрен шаҳар бўлими мутахассиси воқеа жойидан муносабат билдирди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муносабат
Ижтимоий тармоқда номаълум инсайд орқали олинган хабар жойланиб, турли изоҳларга ва муҳокамаларга ҳамда нотўғри талқинларга сабаб бўлмоқда.
Айрим масалалар юзасидан Ангрен шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Юлдашев қуйидагиларни маълум қилди:
- Жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилаётган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. "Ёшлар боғи"да амфитеатр ташкил этиш бўйича “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 2024 йил биринчи мавсумида “Ёшлар боғи”га кўнгилочар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш масканлари бунёд этилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 2024 йил 30 апрелдаги VI-80-51-10-148-K/24-сонли қарорига мувофиқ маблағ ажратилган. Маълумот учун: буюртмачи ташкилот - Тошкент вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳисобланиб, лойиҳачи ташкилот “OPTIMAL ARCHITECT GROUP” MCHJ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва шаҳарсозлик экспертиза марказига топширилган. Айни вақтда экспертиза хулосаси кутилмоқда. Экспертиза натижасидан сўнг пудратчи ташкилотни аниқлаш мақсадида “Шаффоф” электрон тендер тизими портали орқали эълонга берилишини маълум қиламиз.
Бундан ташқари, Ангрен шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шаҳар марказий кўчаларида йўл, светофор, пиёдалар ўтиш йўлагига оид муаммоларга барҳам берилган.Тегишли ташкилотлар ва зарур техника воситалари жалб этилган ҳолда шаҳар ҳудудида йўл ва йўлакларга белгиланган тартибда ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи чизиқлар чизилган. Йўл белгилари ўрнатилган. Бу борада фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар эътиборга олинган ва бу бўйича кенг жамоатчиликка тушунтирилган.
Ангрен шаҳрида жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига амалга оширилаётган ишлар юзасидан соҳалар кесимида масъуллар ижтимоий тармоқда брифинг орқали аҳолига аниқ маълумотларни етказишини маълум қиламиз.
Аҳолидан асосланмаган маълумот ва ахборотларни тарқатмасликни ва унга таяниб билиб-билмай изоҳлар қолдирмасликни сўраймиз.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub

#муносабат Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳрида дайди итларга нисбатан кўрилаётган чоралар билан боғлиқ танқидий мазмундаги мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борилди.
Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олим Боймуротов мавзу юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
- Ҳақиқатан, кейинги пайтларда дайди итлар масаласи долзарб мавзулардан бирига айланди. Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу масалага ижобий ёндашилмоқда. Очиғи, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми ҳудудда дайди итларнинг кўпайганидан, одамларга, айниқса, вояга етмаганларга ташланишидан, қолаверса, айрим масканларга тўда бўлиб жойланиб олганидан ёки айрим кишилар томонидан кўп қаватли уйлар ҳовлисида парваришланишидан шикоятлар келиб тушмоқда. Биз ҳар бир мурожаатга эътибор қаратамиз. Муҳими,масаланинг объектив, субъектив томонларини инобатга олиб, аввало, аҳоли хавфсизлигини, инсон саломатлигини таъминлашга эътибор қаратиб, "назоратсиз ҳайвонларни тутиш" бригадаси томонидан дайди итлар ушланади. Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган вақтинчалик ит сақлаш хоналарига келтирилади. Жонзотларнинг ҳолати шаҳар Ветеринария бўлими томонидан назоратга олинади. Белгиланган муддат ичида эгаси аниқланса, манзилига, қаровсизлари эса Олмалиқдаги приютга юборилади. Приютга юбориладиган дайди итнинг ҳолатига қараб юборилмайди. Аксинча, Ветеринария бўлими хулосаси асосида юборилади. Ангренда "ит бизнеси" ёҳуд овқатланиш мажмуасига гўштга топширилади қабилида тарқалган маълумот мутлақо нотўғри. Дайди ва қарвсиз ит, мушукларни сақлаш масаласи тегишли тартибда кўриб чиқилган. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ВМ-202-сонли қаоорига асосан "Нишбош" МФЙ ҳудудида 3,0 гектар ер майдонида ит сақлаш жойини барпо этиш масаласи кўрилган. Бу бўйича шаҳар комиссияси аъзолари ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда далолатнома тузилган. Ушбу масала ижобий ҳал этилиши учун Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБ томонидан киритилган тақдимномалар, келиб тушган 230 та мурожаатга асосан қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматларни янада такомиллаштириш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш Бош бошқармасига хат юборилган. Унда Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан "назоратсиз ҳайвонларни тутиш" бригадаси ушлаган ҳайвонларни сақлаш бўйича шароитлар яратиш эътиборга олинган. Ижтимоий тармоққа жойланган Станислав Тян томонидан ҳеч қандай маълумот берилмаганлиги, жойланган хабар асосланмаганлиги ва нотўғрилигини маълум қиламиз. Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси волонтёрлар билан ҳамкорликни доимий йўлга қўйган. Уларнинг таклифлари шаҳар ҳокимлиги, вилоят Бош бошқармасига тақдим қилинган.
Фуқароларимиздан ижтимоий тармоқда жойланган асоссиз маълумотлар тарқатмасликни, таклиф, тавсиялар, ҳақли эътирозлар бўлса Ободонлаштириш бошқармаси маъмуриятига ёки тегишли идораларга мурожаат қилишларини сўраймиз...
Ангрен шаҳрида қаровсиз қолган дайди итлар масаласи аҳолининг кўплаб мунозараларига сабаб бўлаяпти. Сайёр қабулларда ва келиб тушаётган мурожаатларда асосан ҳудуддан дайди итларни белгиланган жойларга олиб чиқиш таклифлари берилмоқда.
Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБ берган маълумотга кўра биргина ўтган ҳафтанинг ўзида уч нафар фуқаро ит тишлаши оқибатида тан жароҳати олган. Масалан, жорий йилнинг 30 август ҳолатига бўлган маълумот. Қизиғи, бу каби хайвонлар Ветеринария назоратига олинишида ёки ит овлаш бригадаси томонидан ҳудуддан олиб чиқилишида айрим волонтёрлар томонидан эътирозлар билдирилмоқда ва архивда жамлаган фото ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоққа жойламоқда.
Ангрен шаҳрида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва уларни сақлаш белгиланган тартибда амалга оширилмоқда
Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБ берган маълумотга кўра шаҳардаги мавжуд кафе, ресторанларга қаровсиз итларни гўштга топшириш ҳолатини аниқламаган. Фуқароларимиздан асосланмаган ахборотни тарқатмасликларини сўраймиз. Аниқланган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишлари мумкин.