Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#жараён

Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов шаҳар ХТБ, МТБ, Тиббиёт бирлашмаси, Маданият бўлими, Туризм ва спорт бўлими раҳбарлари билан учрашди.

Унда шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларининг жорий йил январь ойи ҳолати, умумтаълим, мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим сифати, болаларнинг мактабгача қамраб олиниши, ўқувчиларни олий таълимга жалб қилиш, "Обод маҳалла", Инвестиция дастурлари доирасида таъмирланган, реконструкция қилинган ва ушбу дастурлар асосида таъмирланиши режалаштирилган таълим муассасалар бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар билан қизиқди ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан масъулларга ўз таклиф, тавсияларини берди.
Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов ижтимоий объектларидаги аҳвол билан танишиш жараёнида Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов, Маданият бўлими бошлиғи Шокир Миржалиловларнинг соҳада эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар тўғрисидаги маълумотларини таҳлил қилди.

Муҳокамалар давомида соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан ички имконият ва етарли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов Туризм ва спорт бўлимида амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

"Кимёгар" спорт ўйингоҳини фойдаланишга топшириш, спорт турлари бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳудуддаги туризм салоҳияти ва имкониятларидан оқилона фойдаланиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ангрен яқинидаги Соғлом маҳалласига Сотиволди Юсупалиевдан кейин айтарли бирон шаҳар раҳбари қадам ранжида қилмасди. Нисбатан тинч, шовқин-сурон йўқ бўлгани учундир.

“Анъана”ни Шукурулло Маҳмудов бузди. Уч йил давомида бир неча бор Соғломга борди. Ўнқир-чўнқир кўчаларда пиёда кезиб, отахонлар, онахонлар, ёшлар билан эринмай суҳбатлашди. Маҳалла муаммоларини бирма-бир ёзиб олиб, уларни ҳал этиш чораларини қидирди. Ташрифлар кўп ўтмай ижобий самарасини берди.

“Туя гўшти еган қурилиш” номини олган сув минораси ишга туширилди, ҳашар усулида бўлса-да, ҳар йили хонадонларга хавф соладиган сел оқими сойга буриб юборилди. Энг асосийси, неча йиллардан буён орзу бўлиб келган қишлоқ йўли бошдан оёқ асфальтлаб берилди. Бундан ортиқ яна нима керак?

https://telegra.ph/%D2%B2okimlar-va-hal%D2%9B-ehslaqdigan-ishlar-02-01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тақдимот

Тошкент вилояти ҳокими в. в. б Зойир Мирзаев олис ва оғир ҳудуд "Жигаристон" маҳалласига ташрифи чоғида бунёдкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди.
Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан "Гўзал" МФЙда фуқароларнинг газ ҳаво чақнаши, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди ва йуриқномалар берилди, эслатмалар тарқатилди.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы обращения с отходами и улучшения экологической обстановки в регионах, а также приоритетным задачам реализации общенационального проекта "Яшил макон" в 2022 году.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд саналган «Жигаристон» маҳалласида кенг кўламли одобонлаштириш ишлари давом этаяпти. Шу билан бир қаторда фуқороларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилмоқда, одамларга қулай турмуш тарзини яратиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ штабида фуқаролар қабули доимий равишда олиб борилмоқда.

Бугун "Жигаристон" маҳалласида Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов бошчилигида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда шаҳар Халқ қабулхонаси, Давлат хизматлари маркази, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида фуқароларнинг мурожатлари кўрилди.

Шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов фуқароларнинг уй-жой, бандлик ҳамда моддий ёрдам билан боғлиқ мурожатларини тинглади.

Ҳар бир мурожат ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7