Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Жигаристон

Айни пайтда "Жигаристон" МФЙ ҳудудида ободончилик ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудда ташкил этилган ишчи гуруҳи Штаби аъзолари маҳаллада янги бунёд этилган 17-ДМТТ биносида, муассаса ҳовлисида ва ўйингоҳларда амалга оширилган қурилиш-монтаж ва ободончилик ишларини ўргандилар.

Шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобулов, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Эркин Эргашевлар ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, болалар боғчасини келиб кўрдилар.

Мазкур муассаса мутлақо янгича қиёфа тус олганлиги, замонавий қурилганлиги ва ҳадемай маҳалланинг жажжи болажонларини ўз бағрига чорлашга шайлиги сектор раҳбари ва депутат томонидан қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
YouTube видеосервисида "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг расмий канали очилди.

Эндиликда жамият фаолиятига оид янгиликларни видео ахборот шаклида кузатиш бориш мумкин.

"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати

Бизнинг ахборот ресурсларимиз⬇️
Web-site| Facebook| Telegram|Пресса | YouTube
❗️Кеча юртимизда яна 1.120 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

2022 йил 26 январь куни Ўзбекистонда 1.117 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси, 125 кишида эса пневмония қайд этилган.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, касаллик оқибатида вафот этганлар сони 1.551 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзингизни асранг. Ҳимоя ниқоби ва антисептик воситалардан фойдаланинг. Карантин қоидаларига риоя қилинг!

@BB_Tulyaganov
Forwarded from MINENERGY.UZ
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.

Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
#тезкор
Сардор Мирзамиддинов - "Ангреншаҳаргаз" ГТБ раҳбари:

- Бугун, 27 январь соат 12.17 ҳолатига Ангрен шаҳридаги "Облиқ", "Ғафур Ғулом", "Ҳаккарман-Янги Жигаристон", "Грум", "Янги Гўшсой" маҳаллаларига босқичма-босқич табиий газ узатилади.

Ушбу маҳаллалар хонадон эгалари газ ёқилғисидан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.

Аксарият ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
@angrenhokimligi_7
#билдириш
#тезкор

⚡️Айни вақтда Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида табиий газ босими қайта тикланмоқда

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали газ босимини тиклаш ва истеъмолчиларга бир маром ва меъёрда табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Кун давомида аксар ҳудудларда табиий газ меъёрий босимга қайтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли истеъмолчилари табиий газга уланган барча жиҳозларни ўчириб қўйишлари ва биноларда газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигидан огоҳ бўлишлари сўралмоқда.

Зарурат туғилганда, 11 04 колл-марказига ёки 104 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали вақтинчалик ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#газ_таьминоти

"Ангреншаҳаргаз" ГТБ раҳбари Сардор Мирзамиддинов бошчилигидаги аҳил жамоа аҳоли хонадонларига табиий газ ёқилғисини узатиш ишларига шай.

Айни пайтда жараёнда барча ходимлар ўз зиммаларидаги вазифани бажармоқдалар.

Маъмурият ходимларга аҳоли хонадонларига газ узатиш бўйича топшириқлар бермоқда.
( соат 12.00. ҳолатига)
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобулов ҳудуддаги қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех фаолияти ва тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди.

Жараёндан фотосуратлар
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#билдириш
#тезкор

"Ангреншаҳаргаз" ГТБ маъмуриятининг маълумотига кўра, айни соатларда Ангрен шаҳридаги
"Облиқ", " Ғафур Ғулом", "Дўстлик", "Соғлом", "Самарчўғ", "ЯнгиГўшсой", "Грум" маҳаллаларидаги табиий газ истеъмолчилари хонадонларига газ узатилди.
#Шошилинч

💨Тошкент вилоятида кучли шамол эсиши оқибатида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

🌬Марказ хабарига кўра, бугун, 27 январь куни Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво оқими кириб келган. Натижада ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши ҳисобига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

🌫Шу сабабдан мазкур ҳудудда чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Тараққиёт стратегияси: Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Маҳалла — жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айланади

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram