Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
"Жигаристон" маҳалласидаги маданият саройи биносининг ҳозирги ҳолати ўрганилди.

"Жигаристон" маҳалласидаги маданият саройи биносининг ҳозирги ҳолати ўрганилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқармалар раҳбарлари, шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов, шаҳар прокурори Ж. Юсупов, ИИБ бошлиғи О. Арипов, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Жигаристон маҳалласидаги собиқ маданият саройини реконструкция қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Шаҳар ҳокимининг ташаббуси ва таклифи билан реконструкция бўйича лойиҳа тайёрланмоқда.
#Ангрен
#Жигаристон

ЖИГАРИСТОН: ҲУДУДДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ТУС ОЛДИ

Айни паллада "Жигаристон" маҳалласида кенг кўламли ишлар, бунёдкорлик ва ободончилик ишлари янада изчил давом этаяпти.

Шаҳар ҳокимининг бошчилигида "Жигаристон" маҳалласининг истиқболдаги харитаси тайёрланди.

Ушбу харитада асосан ҳудудда бажарилиши кўзда тутилган лойиҳалар ўрин олган.

Хусусан, собиқ маданият саройи биносининг қайта таъмирланиши, спорт майдони, маҳалла гузари, хиёбон ва ўйингоҳлар барпо этиш режалаштирилган.

Бугун шаҳар бош архитектори шаҳар ҳокимига лойиҳалашган харитани тақдим этди.
Шаҳар Архитектураси томонидан маҳалла харитаси тайёрланди.
Ангрен ШЭТК раҳбари Б. Ниматуллаев бошчилигидаги аҳил жамоа ҳам "Жигаристон" МФЙ ҳудудида электр тизимини модернизация ва таъмирлаш жараёнлларини олиб бораяптилар.