Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.58K subscribers
116K photos
8.71K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
АФҒОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯГА ЧИҚА ОЛАДИМИ?

❇️ Савол: Ассалому алайкум. Афғон уруши қатнашчилари имтиёзли нафақага чиқиши мумкинми? Нафақада уларга қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида назарда тутилишича, фуқаролар пенсия тайинланиши хусусида унга доир ҳуқуқ вужудга келганидан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз аҳолиси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Мазкур қонуннинг 7-моддасига кўра:

эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда;

аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи ҳам сизнинг ҳолатингизда мавжуд эмас деб ҳисоблаймиз.

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиялар олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига асосан алоҳида тоифадаги фуқаролар эгадирлар:

1-сон рўйхат – ёшидан қатъий назар;

2-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда;

3-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда.

Умумий белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, шунингдек:

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар - 1 йилга қисқартирган ҳолда ( эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар)

уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ва болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади – 5 йилга қисқартирган ҳолда;

🔴 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, афғон уруш қатнашчиларига имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш имконияти берилмаган деб ҳисоблаймиз.
Манба👉Huquqshunos_yordami
#тақдимот

📌Экран қаршисига яқинроқ келинг: "Нурафшон TV" ўз дастурларини бошлади

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#3_сектор
Сектор раҳбари доимо ҳудудда


Ангрен шаҳридан олис ҳудудда жойлашган Янгиобод маҳалласи шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-секторга бириктирилган.

Бугун ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари О. Арипов маҳаллада бўлди.

Ҳудуднинг ҳозирги аҳволи, мавжуд муаммолари хусусида маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.
#хонадонбай

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ВА СЕКТОР РАҲБАРИ ФУҚАРОЛАР ШАРОИТИНИ ЎРГАНДИЛАР

"Оппартак" маҳалласи "Қайрағоч" кўчасида 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи О .Арипов ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда хатлов жараёнида хонадонлардан бирида бўлдилар.

Унда хонадон эгаси ҳунармандчилик билан шуғуулланиши маьлум бўлди.

Ушбу фукарога сектор раҳбари О.Арипов ҳамда ҳоким ёрдамчиси А.Нурматов томонидан керакли тавсиялар берилиб, ҳунармандчиликни янада кенгайтириши учун зарур амалий ёрдам бериладиган бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
ҲОКИМ ВА ПРОКУРОР ҲУДУДДАГИ АҲВОЛНИ ЎРГАНДИЛАР

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсуповлар шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларнинг ободончилиги, бунёдкорлик ишлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумидаги ҳолати ҳамда қурилиш жараёнларини кўздан кечирдилар.

Хусусан, шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов, шаҳар прокурори Ж. Юсуповлар "Обод махалла" дастури доирасида қайта таъмирланиб, реконстркуция қилинаётган 44-давлат мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган монтаж-созлаш ишларини кўздан кечирдилар.

Қурувчи-пудратчиларнинг таълим муассасасини замонавий тус олиши, монтаж ишларининг сўнгги русумдаги технологиялар асосида олиб бораётган жараёнларни ҳам кузатдилар.

Раҳбарлар "Тараққиёт" маҳалласида ободончилик ишлари билан ҳам танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Assalomu alaykum hurmatli yurtdoshlar mehnat vazrligi bilan hamkorlikda tashkil etilgan toshkent viloyatidagi barcha shahar tuman boyicha ish orinlarni endilikda telegram gruppa orqali muntazam kuzatib borishingiz mumkin agar kim ish topolmay qiynalayotgan bolsa bemalol Murojaat uchun biz bilan boglanishingiz mumkin
Hurmat bilan Toshkent viloyati bandlik boshqarmasi....!

https://t.iss.one/Ishlaymiz_davlat_ishi
#Антирекорд

❗️Карантин қоидаларига қатъий амал қилишга чақирамиз

Кеча, 16 январь коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1000 дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди.

2022 йил 16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 206 122 (+1037) нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилди.
_________________

Ўзингизни асранг, ҳимоя ниқоби ва антицептик воситалардан фойдаланинг. Мутахассислар кўрсатмаси ва карантин қоидаларига риоя қилинг.

@BB_Tulyaganov