Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
Шу кунларда Ангрен шаҳридан олис ҳудудда жойлашган "Жигарстон" МФЙ ҳудудида йўл, электр энергия ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Джумабоев, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ҳ.Масаидов, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Э.Эргашевлар бугун кун давомида амалга оширилган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган галдаги вазифаларни муҳокама қилдилар.
#жараён

"Жигаристон" МФЙ

Маълумки, шаҳар ҳокими в.в.б Музаффар Сулкаев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерали Джумабоев, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Эркин Эргашев, ҳамда 4-сектор масъуллари "Жигаристон" маҳалласида бўлдилар ва аҳоли билан учрашиб, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўргандилар. Натижада маҳалланинг ички йўлларини тартибга келтириш, электр энергия ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланди. Унга мувофиқ, ҳудуддаги қабристон ён-атрофидаги йўлни текислаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, Ангрен ШЭТК томонидан ҳам электр энергия тармоғида таъмирлаш, созлаш ва таянчларни тўғирлаш каби вазифалар бажарилди.

Маҳалланинг ёши улуғ кишилари ушбу йўлни текислаш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
#инсон_қадри _учун
МАҲАЛЛАДА ХАЙРИЯ ТАДБИРИ

✍️Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан "2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб нэълон қилинди.

Шу муносабат билан Ангрен шаҳар "Боғи сурҳ" МФЙда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔗Унда Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Мирзакаримов, бўлим ходимлари ва маҳалланинг ёшу қариси иштирок этишди.

🖇Тадбир доирасида маҳалла биносининг "Кексалар ва фахрийлар йиғилиш зали" очилиши бўлиб ўтди.

⚡️Ҳомийлар томонидан жами 40 килограммдан ортиқ миллий таоми - палов тайёрланиб, ёзилган эл дастурхонғига тортилди.

📌Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси ҳамда ош таомидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


➡️Манба

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди:

"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", деди давлатимиз раҳбари.