Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#жамият
#ўқув_семинар

ШАҲАР ҲОКИМИ ЯНГИ ЛАВОЗИМ НОМЗОДЛАРИГА ДАРС ЎТДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳоким ёрдаичилари учун "Маҳорат дарси" ни ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг 20 декабридан 28 декабрига қадар республика вакиллари иштирокида янги ташкил этилган лавозим " ҳоким ёрдамчилари" учун ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов дарс машғулоти давомида ҳоким ёрдамчиси лавозими номзодларига маҳалланинг ўсиш нуқталари ҳамда маҳалла иқтисодиётини кўтариш ҳамда тадбиркорлик муҳити хусусида муҳим тушунчалар берди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

"Бухоро мактаби" ўқувчилари жасорат кўрсатишди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат тахминан 20:30ларда 1983 йилда туғилган Ғ.Ю. исмли шахс 20 ёшли Зоҳида Абдуқаюмованинг "Ойдин" буюм бозори яқинидаги йўлакда ёлғиз кетаётганидан фойдаланиб, қўлидаги 300 минг сўмлик "Самсунг- J 5" русумли телефонини қўлидан тортиб олиб ўғирлаган.
Воқеага гувоҳ бўлган Олмалиқ шаҳридаги "Бухоро мактаби" ўқувчилари 16 ёшли ангренлик Махаматов Хасан Хасан ўғли ва Абдуҳакимов Шоҳруҳ Ҳақназар ўғли довюракларча Ғ.Ю.нинг ортидан қувиб етиб, ушлашди ва бу ҳақда шаҳар ИИБга мурожаат қилишди. Натижада ўғирланган телефон эгасига қайтарилди.
Ўқувчиларнинг бу каби жасорати шаҳар ИИБ бошлиғининг эътиборидан четда қолмади. Улар махсус ташаккурнома билан "Бухоро мактаби"га келиб, Хасан ва Шоҳруҳнинг жасоратларини эътироф этишди ва тантанали равишда шаҳар ИИБ номидан ташаккурнома билан тақдирлашди.
- Сенларга Ички ишлар бўлимининг эшиги доимо очиқ, ота-онангга минг раҳмат! - деди шаҳар ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров.

@Olmaliqhayoti
Yoshlar bilan ishlashning yangicha boshqaruv mexanizmlarini joriy etish, ular bilan ishlashning vertikal tizimini yaratish, yoshlar muammolarini bevosita mahallalarda hal etish bo'yicha Yoshlar ishlari agentligining samarali faoliyat ko'rsatishi bo'yicha mahallalardagi Yoshlar ishlari agentligining mahallalardagi vakili lavozimiga tayinlanayotgan nomzodlarga o'quv seminar-treninglar va amaliy mashg'ulotlar tashkil etildi.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
https://t.iss.one/AngrenYoshlar
#жараён

Шу кунларда юртимиз бўйлаб Янги йил байрамини кўтаринкиликда кутиб олишга тараддуд кўрилаяпти.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ва талабларини инобатга олган ҳолда, савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Бугун Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов Ангрен шаҳрида бўлди.

Унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳамда масъуллар билан бирга "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ ҳудуди ва Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркасидаги озиқ-овқатларнинг нарх-навоси, савдо расталаридаги маҳсулотлар сифати билан яқиндан танишдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тақдимот #шукуҳ
Ангрен шаҳар "Деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудида Янги йил байрами муносабати билан "Инсон қадри учун" эзгу ғояси остида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро
#кўмак

МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ ЕТКАЗИЛМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига асосан 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга,18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга
800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

- Давлатимиз раҳбарининг ушбу Қарори ижросини таъминлаш Ангрен шаҳрида таъминланаяпти.

Ангрен шаҳридаги секторлар томонидан 800 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули бериш жараёни давом этаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътибор
#кўмак
#1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов «Янги ҳаёт», «Майдон» маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди.

Унда кам таминланган, эҳтиёжманд ва «Темир дафтар» рўйхатидаги оилалар ҳолидан хабар олди.

Шаҳар ҳокими маҳаллада фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганди.

Шаҳар ҳокимига ҳамроҳлик қилган Қорбобо, Қорқиз болаларга Янги йил совғалари ва қувончларини улашдилар.

Шаҳар ҳокимининг маҳаллаларда ва хонадонларда бўлиши каттаю кичик қалбларини завққа тўлдирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7