Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
116K photos
8.73K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
Биз учун инсон қадри ҳамма нарсадан устун

Бугун Бўка туманида ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳолидан хабар олиб, улар билан яқиндан суҳбатлашдик. Уларнинг кайфиятини кўтариб, фойдамиз тегса хурсанд бўламан.Шу мақсадида оилаларга Президент номидан Янги йил табриги, моддий ёрдам ва байрам совғалари тортиқ этилди.
Маҳаллаларда аҳолининг бу қатлами билан ишлаш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш борасида самарали механизмларни йўлга қўйиш керак. Биз учун инсон қадри ҳамма нарсадан устун.
Маҳаллада ишлаётган ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатда ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш бўйича фикр алмашдик.
Энди илгаригидек ҳеч ким туман марказига моддий ёрдам сўраб бормайди. Ҳоким ёрдамчилари ҳудуддаги барча ишларни ташкил қилади. Бу ёғига маҳаллалар ўртасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида мусобақа бўлади. Албатта, бунда кўпни кўрган отахонлар, мўътабар онахонларнинг маслаҳати ва кўмаги зарур.
#куз_қиш_мавсуми
#ичимлик_суви
#шаҳар_Штаби

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳада вужудга келадиган кўплаб муаммоларнинг барвақт олди олиниши ва 2021-2022 йил куз-қиш мавсуми беталофат ўтишини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик Штаби ташкил этилган.

Штабга раҳбарлар ва масъуллар бириктирилган.

Жорий йилнинг 27 декабридан 28 декабрга ўтиш вақтида "Тошкент сув таъминоти" шаҳар бўлимининг тунги сменадаги фаолиятини ўргандилар.

Унда соҳа ходимлари билан суҳбатлашдилар. Авария хизмати ва бригадасига зарур бўлган иш анжомларини кўздан кечириб, диспетчерлик хизматига келиб фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни кўздан кечирдилар.
Ичимлик суви таъмтнотида ҳозирги вақт ҳолатига носозликлар аниқланмаган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
#иссиқлик_энергияси
#шаҳар_Штаби

Шаҳар Штаби навбатчиси ҳокимлик қурилиш бўлими мутахассислари "Иссиқлик энергияси" ДУК да бўлдилар.

Унда диспетчерлик хизматига 27 декабрдан 28 декабрга ўтар кечаси давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар мазмуни ва муаммолар ҳал этилганлиги ўрганилди. Ушбу вақт оралиғида жиддий носозлик аниқланмаганлиги ва авария хизмати ва бригадаси шай ҳолатга кнлтирилганлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг 27 декабридан 28 декабрга ўтар кечаси ва тунги вақтда "Иссиқлик энергияси " ДУК диспетчери томонидан тармоқда узилиш ва носозликлар қайд этилмаган.

Навбатчилар томонидан авария хизмати ва бригадаси ҳам кўздан кечирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Онлайн

Айни дамда Ангрен шаҳар 4,20-умумий ўрта таълим мактабларида "Ёш китобхон" танловининг шаҳар саралаш босқичига старт берилди.

Танловнинг саралаш босқичлари жорий йилнинг (27-28-29 декабръ) кунлари 3 та ёш тоифасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бугун танловда таълим муассасаларида таҳсил олаётган 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар ўз билимларни синовдан ўтказмоқдалар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жамият
#ўқув_семинар

ШАҲАР ҲОКИМИ ЯНГИ ЛАВОЗИМ НОМЗОДЛАРИГА ДАРС ЎТДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳоким ёрдаичилари учун "Маҳорат дарси" ни ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг 20 декабридан 28 декабрига қадар республика вакиллари иштирокида янги ташкил этилган лавозим " ҳоким ёрдамчилари" учун ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов дарс машғулоти давомида ҳоким ёрдамчиси лавозими номзодларига маҳалланинг ўсиш нуқталари ҳамда маҳалла иқтисодиётини кўтариш ҳамда тадбиркорлик муҳити хусусида муҳим тушунчалар берди.