Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
Мусобақада қатнашган Озода Бойназарова Ангрен шаҳри шарафини ҳимоя қилди ва юз метрга сузишда фахрли 3-ўринни эгаллади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
“BIRINCHI REZINOTEXNIKA ZAVODI” MCHJ ҳудудида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш давомида корхонада ташкил этилган Ёнғин техник комиссия аъзолари билан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш даврида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 1027-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2021 йил декабрь ойида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар прогнози” маълумотлари асосида корхонада содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича комплекс профилактик тадбирларнинг тегишли қисмига аниқлик киритилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
#бизда_натижа #сайёр_камера
Бугун шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг сайёр камераси "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 1-, 2-, 3-уйлар ҳовлисида бунёд этилган дам олиш айвонлари ва болалар ўйингоҳлари атрофидаги тартибсизликларни танқид остига олди.
Ушбу муаммо жойида ўрганилди. Шу ерда яшовчи фуқаролар ўртасида тушунтиришлар олиб борилди ва улар суҳбатга жалб этилди.
Мазкур масканни тартибга келтириш назоратга олинган эди.
Бугуннинг ўзидаёқ ҳудуддаги бошқарув сервис маркази раиси Абдуҳофиз Абдураҳмонов бошчилигида ҳудуд чиқиндилардан тозаланди ва атроф тартибга келтирилди. Ушбу уйларда яшовчиларга айтар гапимиз бор.
Ҳой барака топгурлар, обод масканнинг ободлигини, қилинган меҳнатларни қадрланг. Ўрнатилган ҳар бир ускуна, анжом ва ўриндиқлар Сизларнинг мулкингиз. Буларнинг ҳаммаси фарзандларингизнинг оза, шинам ва чиройли ўйингоҳдан баҳраманд бўлиши учун қилинган . Ўйингоҳнинг ҳозирги ҳолатини сақланг! Бу ерда жажжи ўғил-қизингиз завқланишини унутманг! Ўз уйингизни ўзингиз асранг, яхшилар...
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📋 Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёларни биласизми?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#йўл_ҳаракати

Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан аҳоли ўртасида турли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва жамоат жойларда пиёдалар ҳаракати билан боғлиқ тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинаяпти.

Айниқса, одам гавжум жойлар, савдо мажмуаларида тушунтириш ишларини янада кучайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Навбатдаги профилактика тадбири Ангрен деҳқон бозорининг ён-атрофида одам гавжум жойда ташкил этилди.

Унда шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Сухроб Абдурасулов пиёдалар, транспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари, транспорт воситалари белгиланган жойларга қўйилиши, чорраҳа атрофида тартибсизликлар ва унинг натижасида нохуш ҳодисалар келиб чиқиши ҳамда оқибатлари тўғрисида сўз юритди.

Тадбир давомида кўпчиликнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7