- Танловда жами 150 нафар ўғил-қиз қатнашди ва берилган шартлар бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар,- дея таъкидлади "Билим Зиё" ўқув маркази директори Аброр Назиров.- Шартларни яхши натижалар билан якунлаган 70 нафар ўқувчи орасидан яна энг билимли ёшлар ўнталик топига саралаб олинди. Бундан ташқари, учталик топда "Ҳоким кубоги" совриндорлари ҳам аниқланди. Муҳими, бугун кўпчилик ўқувчиларимиз хорижий тилни мустаҳкамлашга қизиқишлари ошган. Асосийси, билим эгаллашларида ҳаракат бор.
Ушбу тадбирда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти вакиллиги раҳбари Зарина Раҳимова ҳам қатнашди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамда
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти вакиллиги ўртасида шаҳарда чет тилларини янада ривожлантириш, ёшларнинг инглиз тилини ўрганишларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳамкорлик қилишга қаратилган Меморандум имзоланди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти вакиллиги, "Билим Зиё" ўқув маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ўз сўзида шаҳримиз ёшларининг эришаётган ютуқлари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган ўғил~қизлар сафи ортаётганини мамнуният билан таъкидлади.
Тадбирда танлов ғолиблари шаҳар ҳокимининг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрликлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирда танлов ғолиблари шаҳар ҳокимининг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрликлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.