Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#пенсияжамғармаси

Оилавий даромад қанча бўлганда нафақа тайинлаш рад этилади?

🧮 Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар «YAgona reestr» AT tomonidan avtomatlashtirilgan tarzda идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.

Оила жами даромадларининг оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган миқдори 393 827,1 сўмдан ортиқ бўлса, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад қилинади.

📲 Батафсил маълумот ушбу ҳавола орқали.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#муносабат
#расмий

Ангрен шаҳар "Тараққиёт" маҳалласи 2/2 даҳа 4-, 5-, 6-уйлар аҳолисининг ижтимоий тармоқдаги мурожаати юзасидан Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси маъмурияти қуйидагича муносабат билдирди:

- "Тараққиёт" маҳалласи жорий йил давомида "Обод маҳалла" дастури доирасида ободонлаштирилди. Ушбу ҳудудда бошқармамиз томонидан нафақат атроф-муҳит тозалигига, балки қаровсиз, дайди итлардан халос этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бунинг учун махсус бригада фаолият юритади. Юқорида қайд этилган ва фуқаролар мурожаатлари асосида дайди итлар аниқланганда, бригада томонидан ҳудуддан ит сақлаш масеанларига жонзот безарар етказилиб, жойлаштирилмоқда.
Бугунги кунда шаҳар ҳудудида дайди ит масаласи юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар эътиборда. Юқоридаги манзилдаги мурожаатдаги масала ечимини топган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#электр_энергия

Ангрен шаҳрида электр таъминотини янада яхшилашга алоҳида эътибор кучайтирилган.
Шу мақсадда ҳудудда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ангрен ШЭТК ходимлари томонидан шаҳардан олисда жойлашган "Жигаристон" маҳалласидаги 81-сонли ТПдан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғига 857 метр СИП кабелларини тортиш ишлари бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иссиқлик_энергияси
Ангрен шаҳрида иссиқлик тизимида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

"Иссиқлик энершияси" ДУК
ишчи-ходимлари томонидан 5/1 "а" даҳасидаги насос станциясига назорат ўлчов асбобини ўрнатдилар.

Корхона томонидан жорий йил октябрь ойининг дастлабки ҳафтаси давомида жами аҳолига 106 та иссиқ сув ҳисоблагичини (водомер) ўрнатди. Шунингдек, 231 та ҳисоблагич қиёсловдан ўтказиш мақсадида ечиб олинди.

Бундан ташқари, корхона ҳудудида пластик қувурлар васув сепиш қурилмасини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Корхона томонидан "Гўзал" МФЙ 9-даҳада ҳамда "Хоразм" кўчаси 24-уй оолдида иссиқлик тармоғига тегишли қувурлар пайвандланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#рағбат
"30 ЙИЛЛИККА 30 ТА МУКОФОТ" ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ

Маълумки, "30 йилликка 30 та мукофот" танловида ғолиб бўлган 30 нафар педагог Халқ таълими вазирлиги томонидан "Халқ таълими фидоийси" ва "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Ушбу мукофот билан тақдирланганларни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов вилоятимиз ўқитувчиларига тантанали топширди.

Улар орасида уч нафар ўқитувчи Ангрен шаҳридан. Хусусан, Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 7-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси Хонбиби Дусматова, 22-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Сайёра Умарова ҳамда 73-сонли мактаб-интернатининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Райҳон Мамадалиевалар танловда муваффақиятли қатнашдилар ва уларга "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Расмий муносабат
Дукентдаги кўп қаватли уйларга узатилаётган табиий газ тармоғини узатиш билан боғшиқ жонли эфир
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=890568704924819&id=100066489963157&sfnsn=mo
#хушхабар

ҲАМШАҲАРИМИЗ ИТАЛИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Ӯз иқтидори ва тиришқоқлиги туфайли соғломлик ҳамшаҳаримиз, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг энг ёш етакчи муҳандиси,Тошкент давлат Техника университети магистранти Зуҳриддин Камолов грант асосидаги магистрлик билимини жаҳон рейтингининг ТОП - 150 талигида бӯлган Италиянинг Рим шаҳридаги биринчи рақамли "САПИЕНЗА" университетида ӯзи танлаган соҳа йӯналиши бӯйича, грант асосида ўқиш ва стипендия олиш ҳуқуқини қӯлга киритди.

Ушбу муваффақиятдан "Соғлом" маҳалласи нуронийлари фахрландилар ва маҳалла ўғлонига оқ йўл тилаб, дуо қилдилар.

Ўз касбини янада мустаҳкамлаш ва чет эл тажрибасидан кўникма олишга ошиққан Зуҳриддин Камолов Италияга жўнаб кетди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7