Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.37K subscribers
107K photos
8.19K videos
124 files
21.5K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Автомототранспорт воситасини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ФВБ_хабари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 207-Ф-фармойишига кўра, тадбирларини ўтказиш давомида асосий эътибор профилактик тарғибот ва ташвиқотни юқори савияда ўтказиш, фавқулодда вазиятлар, айниқса, табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишдаги бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг оқибатларининг олдини олишга қаратилмоқда.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ис гази, табиий газ ва кўмир исидан заҳарланиш ҳамда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаши, кинетик зарба) ҳолатлари ва салбий оқибатларининг олдини олиш борасида ҳам "Истиклол" маҳалласида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Дайжест

❗️13 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Саид-ота маҳалласи "Обод қишлоқ" дастурида

*Ангрен шаҳри. Ангрен шаҳрида маҳалла тизими ходимлари учун ўқув семинар

*Чирчиқ шаҳри. Эрталабки сафланиш жараёнида келажак мавзузи

*Оҳангарон шаҳри. Уч авлод вакилларининг "Янги Ўзбекистон" боғига саёҳати уюштирилди

*Оққўрғон тумани. Пахта қабул қилиш масканларида тарғибот ишлари

*Қуйи Чирчиқ тумани. Ўзбек жанг санъатининг янги имкониятлари

*Зангиота тумани. Дастурлаш тили бўйича курс битирувчилари тақдирланди

*Бўстонлиқ тумани. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам қандай тартибда берилади?

*Қибрай тумани. Чинободлик ёшлар ҳам замонавий мактабда таълим оладиган бўлди

*Бекобод тумани. Пайвандлаш ускуналарига эга бўлган ёшлар бандлигини таъминланади

*Пискент тумани. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ошмоқда

*Тошкент тумани. Оддий шогирдликдан уста сартарошликкача

*Ўрта Чирчиқ тумани. Оила доимий иш билан таъминланмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Сайловга тайёргарлик қизғин босқичда

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#муҳокама
Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, хусусан, ҳудуд ободончилиги, саноат, қурилиш, коммуникация соҳаларидаги аҳвол, фуқаролар мурожаатларига ўз муддатида жавоб бериш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шаҳарда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларида 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

🔗Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов бошчилигида ўтган ушбу йиғилишда ҳар бир масала, олиб борилаётган ишлар ҳамда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Ечимини кутаётган масалалар юзасидан тегишли таклиф, тавсиялар берилди.

🖇Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳар бир жабҳада эришилаётган натижалар ва мавжуд камчиликлар ҳамда вужудга келаётган камчиликларнинг сабаб ва омиллари хусусида фикр билдирди.

📌Мунозарали йиғилишда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари қатнашдилар.
Дунё олимлари Ўзбекистон Президентига мурожаатлар йўллади

📍
https://uza.uz/posts/301463

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#фикр

Президент сайловига ажратилган маблағлар сабаб “Сайловларни тўхтатиш керак” деган деструктив фикрлар Ўзбекистоннинг халқаро имиджига салбий таъсир ўтказишга уринишдир.

✳️Мазкур маблағларнинг катта қисми барча комиссия аъзоларининг иш ҳақи ва бошқа харажатларига сарф қилинади. Бошқача айтганда, сайлов комиссиялари аъзолари иш ҳақи ва компенсация тўловларига умумий маблағнинг 45-55 % ажратилиши белгиланган.

🔰Бу эса ўз ўрнида, сайлов комиссияси аъзолигига жалб қилинган ўқитувчи, врач, вақтинча ишсиз, пенсионер каби шахсларнинг хизматларига ҳақ тўлаш деганидир. Бу маблағлар ҳар бир ҳудудда айланма маблағига ўз ҳиссасини қўшиб, ўзига хос мультипликацион эффект беради.

💰Таққослаш учун, 19 млн аҳолига эга Қозоғистонда 2019 йил бўлиб ўтган сайловга қарийб 23 млн АҚШ доллари сарфланган эди. Ўзбекистонда қарийб 35 млн аҳоли истиқомат қилади ва жорий йилги Президентлик сайловларига 28 млн АҚШ доллари сарфлаш белгиланган.

☝️Яна бир жиҳат, мазкур харажатларга COVID-19 пандемияси шароитига оид талабларга риоя қилиш ҳам кўзда тутилганини айтиш жоиз.

Бекзод Нариманов,
ТДЮУ Конституциявий ҳуқуқ кафедраси доценти.


👉Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб
#13sept #saylov2021 #uzbekiston24
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари:

🔸Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
14 сентябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Дуел» ижодий танловининг республика босқичи ташкил этилиши юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика ёш ижодкорлар кенгаши мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қурилиш материаллари соҳасида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш ва аҳолини эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар ижроси
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси (ССВ)

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#сайлов_2021

▫️Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кўтаринки кайфиятда ва фаоликда ўтказишга жиддий эътибор қаратилган.

▫️Шаҳар ҳудудидаги мавжуд 56 та сайлов участкасида ташкилий ишлар якунига етди.

▫️Шаҳардаги 66-сайлов участкасида жами 1227 нафар фуқаро сайловда иштирок этиб, шундан 22 нафари биринчи марта сайловда овозберади. Ушбу участкада сайловда овоз беришда асосан "Бўстон" маҳалласи ҳамда "Тараққиёт" маҳалласининг қисман аҳолиси қатнашади.

▫️Айни пайтда 66-сайлов участкаси сиёсий тадбирга белгиланган тартибда шай қилинди. Зарур ахборот технологиялари, интернет тармоғи ва бир қатор шароитлар мавжуд.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7